muslim.uz

muslim.uz

Саудия Арабистонининг Икки муқаддас масжид бошқаруви агентлиги Қиролликда COVID-19 билан касалланиш сони тобора камайиб бораётганига қарамай, Ал-Ҳарам масжидини тозалаш ва дезинфекция қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги Бош котиби муовини Муҳаммад Ал-Жабрийнинг айтишича, қатор профилактик тадбирлар зиёратчиларга ўз амалларини бажариш учун соғлом ва хавфсиз муҳит яратиб беради.


Islam.ru билдиришича, масжидда 25000 гилам бор, 4000 нафарга яқин эркаклар ва аёллар ва 11 та робот туну кун ҳудудни дезинфекциялашади.


“Агентлик масжидни тозалаш ва дезинфекция қилиш учун 840 дан ортиқ ускуна ва машиналардан фойдаланади. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 8000 та электр ва анъанавий аравачалар мавжуд. Зиёратчиларнинг тўсиқсиз ва уюшган ҳаракатини таъминлаш мақсадида, агентлиги мўмин-мусулмонларни қабул қилиш ва уларни ибодат жойлари ва Ал-Ҳарамнинг турли кириш ва чиқиш нуқталарига юбориш учун Ал-Ҳарам масжидининг ҳар бир 150 та эшиги олдида кузатувчилар тайинланди”, - дейди Муҳаммад Ал-Жабрий.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Вторник, 03 Май 2022 00:00

Жиҳоднинг энг афзали

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Эртага, 2 май куни пойтахтнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.

Мазкур автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

 

ЎзА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қилди: “Эй бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавассул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз. Бизни сероб қилгин”, деди. Яна: “Сероб қилинур эдилар”, деди”.

(Бухорий ривоят қилган).

Умар розияллоҳу анҳу Аббос розияллоҳу анҳуни васила қилганидан кейин “Аллоҳга қасам манашу Аллоҳга бўлган василадир” деганлар.

(Ибн Абдул Бар. Ал-Истеоб).

Маъруфхон Алоxоджаев таржимаси

Видеолавҳалар

Top