Видеолавҳалар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Собиқ иттифоқ давридаги фаолияти (1943-1989) ва Муфтий Бобохоновлар сулоласи” мавзуида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошланишидан олдин институт устозлари ва талабалари, “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолхон Бобохонов, Бобохоновлар сулоласи вакиллари “Қаффоли Шоший” мақбарасини зиёрат қилдилар.

“Қаффоли Шоший” мақбарасида Ҳазрати имом (Хастимом) Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффоли Шоший (904-976) ҳамда ўтмишда яшаб ижод қилган бир қанча уламолар ва валийлар дафн қилинган. Шунингдек, бу ерда ўтган асримизда яшаб ижод қилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг биринчи муфтийси Эшонбобохон ибн Абдулмажидхон, муфтий Зиёвуддин ибн Эшонбобохон ва бошқа кўплаб уламоларнинг қабри бор.Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, тарих фанлари доктори Неъматулла Муҳамедов “Қаффоли Шоший” мақбараси ҳақида, унда ётган Абу Бакр Шоший, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг биринчи муфтийси Эшонбобохон ибн Абдулмажидхон ва муфтий Зиёвуддин ибн Эшонбобохон тўғрисида қимматли илмий маълумотларни гапириб берди.

   

Ўтганлар руҳларини шод этиш учун Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, институт талабалари томонидан тайёрланган бир нечта Хатми Қуръон савоблари мазкур мақбарада дафн қилинган уламолар руҳониятига бағишланди ҳамда уларнинг ҳақларига кўплаб дуои хайрлар қилинди. Зеро, ўтган аждодларимизни хотирлаш ва уларнинг солиҳ амалларини эсга олиш буюк анъаналармиз ва қадриятларимиздан ҳисобланади. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай марҳамат қилганлар: “Дунёдан ўтиб кетларингизни яхшиликлари билан эсга олингизлар”.

 

   

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

мудири Соатмурод Примов

1224 марта ўқилди

Видеолавҳалар

Top