muslim.uz

muslim.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Noor Dubai фонди янги хайрия акцияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда UAE Inside хабарига таяниб Daryo.uz маълум қилди. Акция доирасида масжидларда молиявий имконияти чекланган кишиларга китоб ўқиш учун 6000 та бепул кўзойнак тарқатилади.

Бугунги кунгача жамғарма томонидан оптика компанияси ҳамда хайрия фаолияти департаменти билан ҳамкорликда Дубайнинг 25 та масжидида китоб ўқиш учун 3000 та бепул кўзойнак тарқатилган.

Рамазон ойида мусулмонлар намоздан кейин Қуръонни ўқийди. Кўплаб масжидлар Қуръон нусхаларини тақдим этади, аммо улар эҳтиёжманд кишиларга кўзойнаклар тарқатмайди.

Акция чоғида масжидларда намозхонлар кўзойнак танлашдан аввал мустақил равишда кўриш даражаларини текшириб олиши мумкин. Бунинг учун зарур ускуналар тақдим этилди ва текширувни қандай олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни вафот этган эди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кеча, 15 июнь куни марҳум қори хонадонига ташриф буюрдилар ҳамда қуръон тиловати қилинди.

Давлатимиз раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб ўтганлари ҳақида Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Пятница, 15 Июнь 2018 00:00

Бармоқ излари ва қум

Ушбу суратнинг ўнг тарафида бармоқ изининг микроскопда олинган тасвири. Чап тарафда эса Арабистон ярим оролидаги Рубъул Холий номли саҳронинг қуми тасвири. Ушбу суратларда бармоқ изи билан қум чизиқларининг бир-бирига ўхшаш экани яққол кўриниб турибди. Олимлар ҳозиргача бу ҳолатни шарҳлаб бера олишмаган.

Шамоллар қумда ҳосил қилган чизиқлар ҳомила она қорнидалигидаёқ бармоқ учларида пайдо бўлган чизиқларга жуда ўхшайди.

Агар моддапарастлар, атеистлар айтганидек, коинот, инсон ва атрофимизни ўраб турган бутун борлиқ тасодифан пайдо бўлган бўлса, у ҳолда бу ўхшашлик нимага далолат қилади?!

Бунинг биргина шарҳи шуки, бизни, коинотни ва атрофимиздаги барча нарсаларни яратган ва борлиқдаги ҳар бир нарсага битта низомни жойлаштириб қўйган Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

У Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

 ذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ لَّا إِلَهَ إِلَّا هُوَ فَأَنَّى تُؤْفَكُونَ

“Ана ўша Аллоҳ – Роббингиздир. У ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!” (Аллоҳга ибодат қилмай, қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг айтганини қилмай, қаён қараб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг оятларига амал қилмай, қаёққа кетмоқдасизлар?!) (Ғофир сураси, 62-оят). 

 

www.kaheel7.com сайтидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилдиДавлатимиз раҳбари ўтган йили 1 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, мазкур марказ қурилиши, мақсад ва вазифалари юзасидан кўрсатмалар берган эди. Шу асосда мазкур қадимий мажмуа ёнидан ўн гектарга яқин жой ажратилди. Лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қурилишга тайёрланди. 

15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди. 

Давлатимиз раҳбари тадбирга йиғилган диний уламолар ва барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, марказ қурилишининг шундай улуғ айём кунида бошланаётгани замирида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади. 

Бу марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади, деди Президент.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган ушбу марказнинг асосий ғояси  аждодларимизнинг ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади. Ватанимиздан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади.

Марказ биноси юртимиздаги қадимий мадрасалар кўринишида, гумбазли қилиб қурилади. Кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар, конференция зали, хизмат хоналари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.

Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз,  бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак, деди давлатимиз раҳбари. 

Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини яратиш, адашганларни авф этиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

  

Манба: http://prezident.uz

Видеолавҳалар

Top