www.muslimuz

www.muslimuz

Индонезиянинг Шимолий Суматра вилояти Медан шаҳрида Қуъони карим тарихига бағишланган музей ташкил этилди. Бу ҳақда islam.ru хабар берди.

Музейда Мусҳафнинг 22 та қадимий қўлёзмалари кўргазмага қўйилган бўлиб, улардан бири Индонезия тарихидаги энг қадимийси ҳисобланади.

Шимолий Суматра губернатори Эди Рахмаяди музейнинг очилиш маросимида иштирок этди. Унинг сўзига қараганда Суматрада кўплаб Қуръони карим музейлари мавжуд, бироқ ушбу музейда сақланаётган Мусҳафларнинг тарихи 250 йилдан ошиқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Туркия, Покистон ва Малайзия исломфобия кўринишларига қарши курашиш учун инглиз тилида фаолият кўрсатадиган телеканал ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.

“Анадолу” агентлигига кўра, ушбу қарор Имрон Хон, Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Маҳатхир Муҳаммаднинг Нью-Йоркдаги учрашувида қабул (https://azon.uz/content/views/islomofobiyaga-qarshi-kurashadigan-telek) қилинган.

Телеканал Ислом дунёси дуч келаётган тўсқинликларга ва дунёда Исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши кураш олиб боради.

“Турли мамлакатларнинг аҳолиси Ислом ҳақида тўғри маълумотни олади. Шу орқали радикалларни аргументлардан маҳрум қиламиз ва исломофобия туфайли юз бераётган жиноятларни камайтирамиз. Телеканалда Ислом ва унинг тарихи ҳақида бадиий фильмлар ва сериаллар намойиш этилади”, – деди Имрон Хон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида IX "Кўп маданиятли дунёда ислом" мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия муфтийлар Кенгаши хабар берди.

Ушбу халқаро форумда россиялик ва хорижлик исломшунослар, Россия ва Татаристон ҳукумати вакиллари, РФ мусулмонлари жамияти аъзолари, Россия ислом олий таълим муассасалари ва мадрасалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жанубий Африка Республикасига расмий ташриф билан билан бўлиб турган Буюк Британия шахзодаси Гарри Африка жанубидаги қадимий масжидга ташриф буюрди.

1794 йилда қурилган "Аввал" масжидига келган шахзода масжидга эҳтиромини кўрсатиб, оёқ кийимларини ечиб кирди. Унинг рафиқаси Меган хоним эса бошига рўмол ўраган ҳолда масжидга кирган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад сифатида Африка диний ташкилотлари раҳбарлари билан кўришиш мақсад қилингани айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуръони Каримдаги бир оятни келтирамиз:

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفاً وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ

“Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир” (Рум сураси, 54-оят)

Хўш, бу оятдаги биринчи “заифлик”, иккинчи “заифлик”, биринчи “қувват”, иккинчи “қувват” ва яна охирги “заифлик” сўзлари қандай маъноларни англатади? 

Шу ўринда Қуръони Карим лафзларига алоқадор бир қоидани келтирсак: “Гапда бир сўз накра (ноаниқ) ҳолатда бир неча бор такрорланса, ҳар бири бошқа-бошқа маъноларни ифода этади”.

Демак, юқоридаги оятда заифлик маъносини билдирувчи (ضَعْفٍ) калимаси накра (ноаниқ) ҳолатда уч бор такрор келган. Ҳар бир “заифлик” калимаси бошқа-бошқа заифликдир.

Биринчи заифлик – инсоннинг она қорнидаги ҳомилалик пайтидир.

Иккинчи заифлик – инсоннинг гўдаклик даври бўлиб, бу пайтда чақалоқ онасини эмади, яқинларининг ёрдамига муҳтож бўлади, таом ейиш, ҳожатга бориш ва ҳоказоларни уларнинг ёрдамисиз бажара олмайди.

Учинчи заифлик – инсоннинг кексалик давридир. Бу пайтда одамнинг белидан, бутун тана аъзоларидан қувват кетиб, заиф ҳолда бўлади. Шунингдек, унинг хотираси ҳам, кўз нурлари ҳам, юриши ва хатти-ҳаракатлари ҳам заиф бўлади.

Мазкур оятда қувват ( قُوَّةً)  калимаси ҳам икки марта келган. Булар ҳам бошқа-бошқа қувват эканини англатади.

Биринчи қувват – Инсоннинг гўдаклик, ёш болалик давридаги қувват. Ҳомила она қорнида заиф бўлади. Туғилиб, онасини эмиб, қувватга тўла бошлагач, кўп ҳаракат қиладиган бўлади.

Иккинчи қувват – инсоннинг вояга етиб, куч-қувватга тўлган давридир. Бу пайтда йигит ва эркакнинг танаси, сезгилари, ҳиммати, ғайрати қувватли бўлиб, орзулари кўп бўлади.

Мазкур оят инсоннинг бутун ҳаётини қисқача шаклда ифода этяпти:

  1. Заифлик: она қорнидаги ҳомилалик даври.
  2. Заифлик: она қучоғидаги эмизикли гўдаклик даври.
  3. Қувват: сутдан чиққан кичик болакайнинг серҳаракат даври.
  4. Қувват: етук, ҳаракатчан ўсмирлик ва ўрта ёшлик даври.
  5. Заифлик: кексалик, қарилик даври.

Ҳа, ҳар биримиз ҳаётимиз давомида ана шу босқичларни босиб ўтяпмиз.

Қаранг, битта оятда инсоннинг бутун ҳаёти қисқа кўринишда батафсил ёритиб бериляпти. Ҳар бир калималар ўз ўрнида, ўз маъносини ифода этяпти, ҳеч қандай номатуносиблик, зиддият йўқ!

Оятнинг умумий кўриниши, назми, услуби, талаффузи, ўқувчининг тилига осонлиги, тингловчининг қулоқларига ёқимли эшитилиши, мазмунига, услубига, ибораларига халал етказадиган нарсаларнинг йўқлиги ва ҳоказо жиҳатлари Қуръон Буюк ва Қудратли Зот томонидан нозил этилган илоҳий калом эканига яққол ва аниқ далиллардандир!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Видеолавҳалар

Top