www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 12 июль куни Макка шаҳрида “Ҳаж – 2022”нинг делегацияси, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар жамоалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев қатнашдилар.

Дастлаб Муфтий ҳазратлари ҳаж амаллари шариатга мувофиқ, чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида бажарилганини алоҳида такидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, шифокорлар жамоаси ва ошпазларга миннатдорлик изҳор этдилар. Муфтий ҳазратлари ҳожига кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобларга ноил бўлишини сўзладилар. Ҳар бир ишчи гуруҳи ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилганларини алоҳида қайд этдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев аввалги ҳаж мавсумига нисбатан жорий йилги квота сезиларли даражада ошгани, умумий зиёратчилар сони 12 минг нафарни ташкил этгани, ўз навбатида ушбу рақам мамнунлик билан бирга катта масъулият юклагани, ўйлагандан-да зиёда бўлганини билдирди. Шунингдек, раис юртимиз ҳожилари Исломнинг бешинчи фарзини бажариш чоғида ҳукуматимизнинг кўмагини, беқиёс ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, Ислом динининг бешинчи рукнини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганини алоҳида қайд этди.

Нотиқлар қаторида сўзга чиққан Ўткир Ҳасанбоев ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлган юртдошларимиз муборак заминда қолган вақтларини ҳам мазмунли ўтказишлари, бу кунларнинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, ундан фойда олиб қолишлари ва элликбошилар суҳбатларни давом эттиришлари даркорлигини сўзлади.

Ҳожилар ва уларнинг яқинлари, хусусан, ёш қори-қориялар томонидан хатми Қуръон қилиш жадал давом этаётгани, Каломи шариф хатмонасидан ҳосил бўлган савобларни Юрт раҳбари, Ватан ободлиги ва дин ривожига бахшида этаётганлари кишини хурсанд қилаётгани таъкидланди. Мана шундай хатми Қуръонларнинг якуни, ушбу йиғилишда мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ушбу улуғ сафарнинг юқори савияда ташкил этилгани учун барча мутасаддиларнинг ҳақларига дуолар қилинди.

Муборак сафарда эришилган яхши натижаларнинг барчаси ўлкамизда одамларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар мевасидир. Аҳолиси рози юртга Ҳақ таоло ҳам неъматларини ёғдиради, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дуолар ижобат бўладиган макон ва лаҳзаларда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳамюртларимиз билан муборак Зулҳижжа ойи давомида аҳли илмлар ва ҳожиларимиз томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 6 мингга яқин хатмоналарининг якуний дуосини қилиб бердилар.

Айни вақтда Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қурбон ҳайити муносабати билан ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган 12 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз номидан муҳтарам Президентимиз ва халқимизга табрик йўлладилар.
Табрикнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Юртимиз зиёратчилари арафа куни эрта тонгдан ҳажнинг яна бир фарзини бажариш мақсадида Арофат томон йўл олдилар. Ҳадисларда келтирилишича, Арофат энг улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўларкан. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, ундан оқилона фойдаланиш пайидан бўладилар.
Ҳожиларимиз Арофотда дуои хайрлар, ибодатлар ила туришиб, Арафа кунининг пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқидилар. Дуо ва тавбаларда бардавом бўлдилар. Аллоҳ-таолодан юртимиз тинч, халқимиз турмуши янада фаровон бўлишини, азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини сўраб дуолар қиладилар.
Арафотдаги вуқуфдан сўнг қуёш ботганидан кейин эса Муздалифага бордилар. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида: “Арафотдан тушганингизда, Машъари Ҳаромда (Муздалифада) Аллоҳни (талбия, таҳлил, такбир, сано билан) зикр этинг” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 198-оят).

Маълумот учун: Арофатга чиқишдан олдин ғусл қилиш суннатдир. Арофатда туриш ҳажнинг асосий рукни бўлиб, бу рукнсиз ҳаж бўлмайди. Ибн Аббос розияллоҳу аҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаж – арафадир” деганлар.
Арафа куни заволдан бошлаб, Арофатда туриш вақти киради. Арофат чегарасидан бошқа жойда турса, ҳажи ҳаж бўлмайди. Арофатда Арафа куни заволдан ҳайит куни тонгигача қай ҳолда турса ҳам, бир соат турса соқит бўлади. Бу ерда ҳам талбия айтиб туради. Арофатда ҳам дуога зўр бериш керак, айниқса Жабали раҳмат устиларига чиқиб дуо қилиш тавсия қилинган. Арофатда пешин ва аср намозлари бир азон ва икки иқомат билан қўшиб, қаср қилиб ўқилади, пешин вақтида. Арофатда қуёш ботгунча туриш вожиб ҳисобланади.

 

 

Страница 68 из 637

Видеолавҳалар

Top