muslimuz

muslimuz

Cавол: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Бутун дунёдан келган зиёратчиларнинг Қироллик томонидан яратилган шароит ва ғамхўрлик боис мамлакатга кириши ва ҳар бир муборак жойдаги ибодат ва саёҳати осон кечади.

Бугунги кунда бир неча юртлардан келган зиёратчиларнинг Пайғамбаримиз масжидида ибодатларини бекаму кўст адо этишлари ва саёҳат қилишлари учун мутасаддилар томонидан кўплаб хизматлар йўлга қўйилгани эътиборга молик.

Пайғамбаримиз масжидини 24 соат давомида совуқ замзам суви билан таъминлаш намозхонлар ва зиёратчилар учун ғамхўрликнинг энг муҳим шаклларидан биридир. Тонналаб замзам суви Маккадаги манбадан олиб келинади. Ана шу тайёр бўлган сув миқдори ҳар куни лабораторияда тасодифий сув намуналари синовидан ўтказилади.

Масжидун Набавийнинг эркаклар ва аёллар бўлимларидаги минглаб сув идишларини совутиш, тўлдириш, тозалаш ишлари аниқ дастур бўйича олиб борилади. Шу боис Ҳаж мавсумида намозхонлар сони ортсада мавжуд эҳтиёж қопланмоқда.

Пайғамбар масжидиҳовлисидаги соябонлар ўзининг бетакрор дизайни ва гўзал шакллари билан Раҳмоннинг меҳмонларига ғамхўрлик ва қулайлик сифатида хизмат кўрсатмоқда. Кундузи 250 та соябон намозхонларни қуёш нурлари ва иссиқ ҳимоя қилади. Ёмғир пайтида эса уларнинг сирпаниш хавфининг олдини олади. Бунинг учун ҳар бир соябонда сув дренажи хусусияти бор.

Соябонлар Пайғамбаримиз масжидининг ташқи ҳовлилари бўйлаб қурилган. Ҳар бир соябон очилганда 900 дан ортиқ намозхонни сиғдиради. Умумий сиғими эса барча соябонларда 228 мингдан ортиқ намозхонни ташкил этади. Соябоннинг баландлиги 15 метрни, оғирлиги 40 тоннани ташкил этади. Унинг кўриниши тожга ўхшайди. Юқори соябоннинг учида 1000 та ёруғлик мосламаси бор.

Соябонлар ҳовлиларни совуқ ҳаво орқали совутиш учун ҳам мўлжалланган. У 436 та пуркагични ўз ичига олади. Бу эса Пайғамбар масжидининг ҳовлиларидаги соябонлар билан қопланган соялар майдони бўйлаб атмосферани совутиш учун сув пуркагич билан аралаштирилади. Натижада у ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради.

Пайғамбаримиз масжиди ва унинг атрофидаги ҳовлиларни қоплаган оқ рангдаги “Татос” мармарлари ўша жойда атроф-муҳит ҳароратини сақлаб туришнинг муҳим омилларидан биридир. Чунки бу мармарнинг ноёб тури ҳисобланади.

Қуёш нури ва иссиқликни ютадиган мазкур мармарлар иккита муқаддас масжид учун махсус олиб келинган. Унинг бир парчаси узунлиги 120 см, кенглиги 40 см ва қалинлиги 5 см, баъзилари эса эни 60 см ташкил этади. Улар тунда намликни ютиш хусусиятига ҳам эга. Шундай қилиб кундузи мармар салқин ва ҳароратни ўртача даражада ушлаб туради, тунда эса совуб кетмайди.

“Татус” деб номланган мармардан Пайғамбар масжиди ва унинг ташқи ҳовлиларида намоз ўқиш учун кўплаб жойларда қўлланилади. У бир киши бемалол намоз ўқиши мумкин бўлган ҳар бир мармар доимо қиблага қаратиб ўрнатилади. 

Илёсхон Аҳмедов
тайёрлади

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. 

Зеро, ҳадиси шарифда: “Катталаримизга ҳурмат кўрсатмаган, кичикларимизга иззат кўрсатмаган инсон биздан эмас”, дейилган. 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Дунёдаги энг катта дарвоза қаердалигини биласизми? Ушбу дарвоза Масжидул Ҳаромнинг 100-эшиги бўлиб, дунёдаги энг катта дарвоза ҳисобланади. Бу эшикнинг номи Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз исми билан аталади. Унинг бўйи 13, аркалари билан 18, эни 7 метр, эшикнинг ҳар бири 70 тонна оғирликда бўлиб, қалинлиги эса икки қаричдан зиёд, яъни 45 сантиметрдан иборат

Энди илгакларига келсак, уни 6 та улкан ошиқ-мошиқлар кўтариб туради. Дарвозани 10 тадан 15 тагача одам очиб ёпа олади ва масжид ташқарисидан Каъбаи Муаззама кўриниб турадиган ягона эшик ҳисобланади.

Бу дарвоза асосан Ҳаж мавсуми ва Рамазон ойида очилади. Дарвоза тепасига киришда Ҳижр сурасининг ушбу 46-ояти ёзилган:

ادْخُلُوهَا بِسَلَامٍ آمِنِينَ

"Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар" деб ёзиб қўйилган.

 

ТИИ "Ижтимоий фанлар" кафедраси

кабинет мудири Мавлянкулов Мурод

Нўъмонхон Яҳёхон,

Тошкент ислом институти талабаси.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати  

Страница 26 из 265

Видеолавҳалар

Top