muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Вторник, 05 Сентябрь 2023 00:00

Рустам Охунжонов: Оқимлар билан баҳс

Мисрнинг оммабоп  радиоканалларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳият тарғиботига бағишланган эшиттиришлар эфирга узатилмоқда, деб  хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Жумладан,  шу йил август ойида эътиборан ушбу мамлакатнинг «Nogoum FM-100.6» ва «Nile FM-104.2» радиоканалларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишлаган радиороликлар мисрлик тингловчилар эътиборига  ҳавола қилинмоқда. Ушбу  материаллар  бир ой  давомида ушбу  каналлар орқали  узатилади.  

Йигирма сония давом этадиган инглиз ва араб тилларидаги мазкур эшиттиришларда мамлакатимизнинг Зиёрат туризми имкониятлари, ислом оламида машҳур бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий  шаҳарларимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар ўрин олган. Шунингдек, Миср  аҳолиси томонидан қадрланадиган буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Ибн-Сино, Хоразмий,  Замахшарий ва Имом Мотуридий  ҳаётига  оид муҳим далиллар тингловчиларга етказилмоқда.

  Радио эшиттиришлар давомида, мисрликлар Ўзбекистонга сайёҳат қилишга, миллий ўзбек ошхонаси, гўзал табиат манзаралари ва бетакрор шаҳарларимиз архитектурасидан баҳраманд бўлишга  даъват  этиляпти.

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» электрон газетасида “Бухоро шаҳри Ўзбекистоннинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий дурдонаси” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистоннинг марказида жойлашган кўҳна Бухоро шаҳри дунёнинг энг гўзал тарихий шаҳарларидан бўлгани боис, ЮНЕСКО  томонидан Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.  Дунёнинг турли давлатларидан Бухорони зиёрат этувчи сайёҳлар 2000 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган меъморий ёдгорликлар билан танишиш ва асрлар давомида сақланиб қолинган эски шаҳар кўчаларида сайр қилиш имкониятига эга”, - дея таъкидлайди муаллиф Али ал-Хасаний.

Шаҳарнинг Арк қаласи, Лаби Хавуз мажмуаси, Ситораи Моҳи Хосса саройи, Сомонийлар мақбараси, Кўкалдош, Нодир Девонбеги  ва Абдулазизхон мадрасаларига оид маълумотлар ўмонлик газетхонлар эътиборига ҳавола этилган.

“Бухоро шаҳрининг рамзи бўлган, 12 асрда бунёд этилган Калон минораси ўз даврида Марказий Осиёдаги энг баланд иншоот бўлиб, ундан тарқалган ёруғлик шаҳарга келаётган савдо карвонларига йўл кўрсатиб турган”, - деб ёзади «Asdaa Oman» электрон нашри.

 

Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талаба-қизлари иштирокида “2023-2024 ўқув йили – Истиқболли режалар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбатда ўқув жараёнини яхшилаш, талаба-қизларнинг илмий салоҳиятни ошириш ва дарсдан ташқари фаолиятини янада жонлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Талабалар янги ўқув йили режалари, одоб-ахлоқ меъёрлари билан таништирилди. Суҳбатда талабаларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.


 С. Валиева

Видеолавҳалар

Top