РЎЗА

 

  1. Кундузи ухлаётган рўзадор уйқусираб, сув ичиб қўйса, рўзаси очилади. Каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради.

«Оламгирия», «Қозихон»

 

  1. Тиш орасидаги бир дона кунжутни ютиб юборса, кичик бўлгани учун рўзаси очилмайди. Аммо уни оғзидан чиқариб, сўнгра яна қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш-бўлмаслигида ихтилоф бор. Агар тиш орасидаги бир дона кунжутни чайнаса, рўзаси очилмайди. Лекин чайнаб ютганида томоғида унинг мазасини сезса, рўзаси очилади. Бошқа ҳар қандай таом, дон ёки бошқа чайналган оз нарсалар шу қоидага қиёс қилинаверади.

«Оламгирия», «Мухтасар», «Қозихон», «Фатҳул-Қадир»

 

  1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютса, рўзаси очилмайди. Ташқарига чиқариб олиб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

  1. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини оғиз сўлагига қўшиб ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун мишиғини (манқасини) томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди.

«Оламгирия», «Муҳит»

 

  1. Қонни ютиб юборса, рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлмайди, қазосини тутади. Тишларнинг милкидан чиққан қонни сўлак билан қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю, сўлак ортиқ бўлса, очилмайди.

«Оламгирия», «Заҳирия»

 

26576 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Рўзага оид масалалар - 5 Рўзага оид масалалар - 7 »

Мақолалар

Top