muslim.uz

muslim.uz

        “Муҳаммад ибн Сийриндек тақвосида фақиҳроқ ва илмида тақволироқ кишини кўрмадим”  (Муварриқ Ижлий).

 

     Қулликдан озод қилингач, ўз ҳунари орқали катта даромад ва кўп яхшиликларни қўлга киритган, моҳир мисгар уста Сийрин, динининг қолган ярмини мукаммал қилишга, яъни уйланишга азму қарор қилади. Излай-излай охири мўминлар амири Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг София исмли чўриларини танлади.

    София ёш бўлсада, заковатли, гўзал хулқли, ўзига яраша яхши хислатларга эга бўлган хушрўй чўрилардан бўлиб, бунга қўшимча у Мадина аёлларидан уни таниганларига, хоҳ ўзининг тенгқўр дугоналарига бўлсин ва хоҳ унинг фикр ва хулқдаги жиддийлигини ўзларига ўрнак қилиб олган кекса аёлларга бўлсин, ҳаммага бирдек ёқимли ва хоссатан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари, айниқса Оиша онамизга, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, жуда суюкли эди.

Шундай қилиб Сийрин Софиянинг қўлини сўраб совчи қўйди. Буни қаранки, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу чўриларига совчи қўйган йигитни, худди меҳрибон ота ўз қизига совчи қўйган йигитни суриштиргани каби иш кўрадилар. Аслида бунинг ажабланарлик ери йўқ, сабаби София Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қалбларидан фарзанддек манзилатда жой олган ва бундан ташқари Сиддиқ розияллоҳу анҳуга Аллоҳ таоло томонидан қўйилган омонат ўрнида кўрарди. Шунинг учун совчи йигитнинг дини, хулқи ва бошқа зарур сифатлари ҳақида диққат билан қизиқиб, эринмай суриштирдилар. Йигит ҳақида Анас ибн Моликдан сўраганларида Анас розияллоҳу анҳу:

         - Эй мўминлар амири, Софияни Сийринга иккиланмай никоҳлаб бераверинг, Софиядан хавотир олманг, мен Сийринни дини-ю хулқи рози қиладиган, ўта мурувватли деб биламан. Холид ибн Валид “Айнут Тамр” жангидан асир қилиб Мадинага олиб келган қирқ қулнинг ичидан Сийрин менинг улушимга тушган эди. Ана шундан бери мен бу йигитни фақат яхшилигини биламан, - деди.

         Шундан сўнг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Софияни Сийринга никоҳлаб беришга рози бўлдилар ва мушфиқ ота ўзининг суюкли қизига яхшилик қилгани каби, чўриларига ҳам яхшилик қилиш мақсадида, қизлар ҳавас қиладиган, Мадинанинг ҳур қизлари ҳам эриша олмайдиган даражада чиройли тўй қилиб бердилар. Бу муборак тўйга бир қанча саҳобаи киромлар, улардан ўн саккизта Бадр ғазоти иштирокчилари ҳозир бўлдилар.

     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ваҳий котиблари Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу икки ёшнинг ҳаққига дуо қилдилар, ҳозир бўлганлар эса “Амийн” деб туришди. Келинни мўминлар оналаридан уч онамиз ясантирдилар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

    Аллоҳ таоло ушбу муборак никоҳнинг самараси ўлароқ, бу ёш келин-куёвга, йиллар ўтиб тобеинларнинг буюкларидан, мусулмонларнинг энг нодирларидан бўлиб етишган бир ўғил фарзанд инъом этди.  У эса Муҳаммад ибн Сийрин эди.

   Келинг, яхшиси бу улуғ тобеиннинг ҳаётини аввалидан ҳикоя қилиб берай...

Муҳаммад ибн Сийрин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида, аниқроғи унинг тугашига икки йил қолганда дунёга келди. Ҳар бир бурчагида парҳезкорлик ва тақво ифори уфуриб турган хонадонда улғайди. Ақл-заковатли, доно бу бола, балоғатга яқинлашганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини Зайд ибн Собит, Анас ибн Молик, Имрон ибн Ҳусайн, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум каби буюк саҳобалар ва тобеинларнинг улуғлари билан тўла ҳолда топиб, уларнинг илм чашмаларига, худди ташна кишининг зилол сувга талпингани каби юзланиб, Аллоҳнинг Китобидаги илмларидан, диндаги билимларидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг ривоятларидан, ақлини ҳикмат ва илмга, нафсини салоҳият ва ҳидоятга лиммо-лим қилгудек қониқиб-қониқиб симирди. Сўнгра оиласи билан бирга Басра шаҳрига кўчиб бориб, ўша ерни ўзига ватан тутди.

     Муҳаммад ибн Сийрин Басрадаги янги ҳаётини икки бир-бирига тенг ва ёнма-ён йўлда юриш ила давом эттирди: кунининг ярмини илм ва ибодатга, қолган ярмини эса касб ва тижоратга ажратди. Тонг отиб, дунё Яратган парвардигорнинг  нури ила мунаввар бўлгач, Басранинг масжидига бориб таълим олар ва бошқаларга ҳам ўргатар, кун ярмидан ўтгач эса бозорга бориб олди-сотди билан шуғулланар, кеч тушиб, қоронғулик коинотга ўз пардасини тортгач, уйининг меҳробида қоим бўлган ҳолда Қуръон тиловатига шўнғиб, Қодир Аллоҳдан қўрққанидан қалб ва кўз ёшларини тўкар, унинг қалб томирларини ёргудек инграшларини эшитган оила аҳли ва бир девор қўшниларининг унга раҳмлари келар эди.

     Муҳаммад ибн Сийрин бозорда юрганда ҳам одамларга охиратни эслатиб, дунёга берилиб қолишдан огоҳлантирар, уларни Аллоҳ таолога яқин қиладиган йўлларга йўллаб, ўзаро келишмовчиликларини ҳал қилиб юрарди. Вақти-вақти билан маҳзун диллардаги ғашликларни кетгазувчи ҳазилнамо гаплардан ҳам гапириб турар, аммо бу унинг одамлар қаршисидаги виқори ва ҳайбатини ҳеч ҳам туширмас эди.

    Дарҳақиқат Аллоҳ таоло унга доҳийлик ва ҳайбат-салобат инъом қилганидан, гаплари таъсирли бўлиб, одамларни мамнуният билан қабул қилар эдилар.                               Бозорда савдога берилиб ғафлат босган одамлар, уни кўрганларида, дарҳол ғафлатдан уйғониб, ҳушёр тортиб, Аллоҳ азза ва жаллани эсга олар, таҳлил  ва такбирлар айтар эдилар. Айниқса унинг амалий сийрати одамларга энг яхши йўлбошчи эди.

     Тижоратида икки иш кўндаланг бўлиб қолса, гарчи дунёсига зарар бўлса ҳам, динига манфаатлисини танлар эди.

      Дин илмларини чуқур билиши, ҳалол ва ҳаром масалаларига эътиборини қаратиши, уни одамлар кўзига қизиқ туюлган қарорлар қабул қилишга ундарди. Шулардан бири: “Бир киши унинг зиммасида икки дирҳам қарзи борлигини ёлғон даъво қилиб келганида, Муҳаммад ибн Сийрин бундан бош тортади. У киши икки дирҳам деб қасам ичмаса керак деган гумонда:

-  Қасам ичасизми? - деганида.

- Ҳа, қасам ичаман, - деб, икки дирҳам қарз эмаслигига қасам ичади. Шунда одамлар:

- Эй Абу Бакр, кечагина сиздан бошқа бирон одам шубҳаланмайдиган нарсада ўзингиз шубҳа қилиб қирқ минг дирҳамни тарк этгандингиз, арзимас икки дирҳам деб ҳам қасам ичасизми? – деганларида, Муҳаммад ибн Сийрин:

- Ҳа, қасам ичаман... Сабаби, бу кишининг ҳаром ейишини ҳоҳламайман, чунки мен бу икки дирҳам унга ҳаром эканини биламан-да, - деб жавоб бердилар.

Муҳаммад ибн Сийриннинг илм мажлиси эзгулик, яхшилик ва панду насиҳатдан иборат мажлис бўлиб, агар унинг ҳузурида бирон кимса ёмонлаб қолинса, дарҳол ўша кишининг яхши хислатларини эслатиб қўярди. Ҳатто бир кишининг вафот этиб кетган Ҳажжожни ҳақорат қилаётганини эшитиб шундай деди: “Ҳой биродар, бас қил! Ҳажжож Парвардигорининг ҳузурига кетди. Сен ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига борганингда, ҳаёти дунёда қилган энг кичик гуноҳингни, Ҳажжож қилган энг катта гуноҳдан ҳам ўз нафсингга қаттиқроқ эканини кўрасан... Ҳар бирингиз учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур. Шуни билгинки, Аллоҳ таоло Ҳажжождан у кимга зулм қилган бўлса қасосини олгани каби, Ҳажжожга зулм қилганлардан ҳам қасос олади. Бугундан кейин бировни ҳақорат қилиш билан овора бўлмагин” .

 

Интернет материаллари асосида

Халқаро алоқалар бўлими  ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

“КОВИД-19” пандемияси сабабли икки йиллик тақиқдан сўнг Рамазон ойида Масжидул Ҳаромда оммавий ифторликларга рухсат берилди. Икки Муқаддас Масжид Бош Раҳбарияти Рамазонга тайёргарликни бошланганини, жумладан, муқаддас жойда ифторлик озиқ-овқат сотувчилари учун рухсатномалар бериш ва янгилашни билдирди.
Аввалроқ, “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги барча мусулмонларга муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун эмлаш текшируви бекор қилгани ҳақидаги хабарни берган эдик.

Шунингдек, Вазирлик умра зиёратига бориш учун хорижлик фуқароларга мамлакатга киришда талаб этиладиган ПЦР тестини мажбурий ўтказишни ҳам бекор қилди. Икки Ҳарами шарифга кириш учун ПЦР тестининг салбий натижасини мажбурий тақдим этиш ҳам бекор этилди.

ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими

1926-йил ваҳҳобийлик ҳаракати тамонидан жаннатул Бақеъ қабристонидаги мақбара гумбазларини бузиб теккислаш ишлари бошланди.

Бунинг оқибатида Набий алайҳиссаломнинг улуғ аҳли байтлари қабрлари харобага айлантирилди.

Ушбу нодир сурат Мадинаи мунавварада жойлашган жаннатул Бақеъ қабристонида қўним топган аҳли байт алайҳимуссаломларнинг мақбара гумбазларидир.

Уларга Аллоҳнинг солату саломлари бўлсин.

1-катта гумбаз. Унинг остида:

Саййида Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо (отасининг онаси) ва Саййидимиз Аббос ибн Абдул Муттолиб,

Саййидимиз Ҳасан ибн Али,

Саййидимиз Али Зайнул Обидийн,

Саййидимиз Муҳаммад Боқир ибни Али,

Саййидимиз Жафару Содиқ розияллоҳу анҳумлар ётибдилар.

2-гумбаз остида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари:

Саййида Зайнаб,

Саййида Руқайя,

Саййида Умму Кулсум розияллоҳу анҳумлар.

3-Мўминлар оналарининг гумбази. Унда:

Саййида Ҳадижа ва саййида Маймуна розияллоҳу анҳумолардан бошқа барча оналаримиз дафн этилганлар.

4-Бани Ҳошим гумбази. Унда:

Уқайл ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб, Абу Суфён ибн Ал-Ҳорис ибн Абу Толиблар ётибдилар. Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.

5-гумбаз. Унда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғиллари саййидимиз Иброҳим ва бир қанча саҳобалар улардан:

Саййидимиз Усмон ибн Мазъун,

Саййидамиз Фотима бинту Асад,

Саййидимиз Саъд ибн Абу Ваққос,

Саййидимиз Абдураҳмон ибн Авф,

Саййидимиз Асъад ибн Зирора,

Саййидимиз Ханис ибн Хузофа,

Саййидимиз Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар ётибдилар.

6-Имом Молик ва у кишининг шайхи имом Нофеъ гумбази.

7-Усмон ибн Аффон гумбази.

8-9-гумбазлар. Унда улуғ саҳобалардан:

Саъд ибн Муоз, Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳумлар дафн этилган.

Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида Республикамиздаги масжидлардан саралаб олинган муаззинлар учун онлайн азон дарслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли муаззинларга ўзининг керакли тавсиялари ва маслаҳатларини бериб ўтди.
Aзон дарсларида вилоятлардан 157 нафар муаззин ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда, ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 25 нафар муаззин бевосита иштирок этди.

Мақолалар

Top