muslim.uz

muslim.uz

Доҳадаги 31-халқаро китоб ярмаркасида Султон Мурод I (Усмонийлар империясининг учинчи султони) га тегишли бўлган нодир, дурдона нашр ва қўлёзмалар, жумладан, Қуръон қўлёзмалари коллекцияси тақдим этилди. Қуръон қўлёзмаси тайёрланганига 800 йилдан ошган бўлиб, унинг молиявий қиймати 1 миллион қатар риалига баҳоланмоқда.

Бу йилги ярмаркада қўлёзмалар ва эски нашрларга ихтисослашган иккита кутубхонанинг иштироки эътиборга молик. Биринчиси нодир қўлёзмаларга қизиқувчи Global Arts компаниясига тегишли бўлса, иккинчиси Қатар ва Форс кўрфазининг бошқа араб давлатларидаги нодир нашрлари билан танилган Абдулазиз Ал-Боҳашем Ал-Саййид кутубхонаси вакили ҳисобланади.

Islam.ru хабарига кўра, кутубхона эгаси Абдулазиз Ал-Боҳашем Ал-Саййид қадимий қўлёзмаларни сақлашдан манфаатдор эканлигини билдирар экан, кутубхонада Қатар давлати, Форс кўрфази минтақаси ва 200 йилдан ошган бир қатор араб давлатларига оид кўплаб нашрлар мавжудлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Зайниддин Эшонқулов

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

Германиялик ва австриялик таниқли журналист, қатор нуфузли халқаро мукофотлар совриндори Эвальд Кёниг Германиянинг машҳур "Business and Diplomacy" журнали саҳифаларида Ўзбекистонга ташриф буюрган таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Аэропорт – меҳмонхона – анжуман маркази – аэропорт - халқаро конгрессларда иштирок этиш давомидаги одатдаги маршрут пунктлари ана шундай. Сиз мезбон мамлакатнинг диққатга сазовор жойларидан деярли ҳеч нарсани кўра олмайсиз. Бироқ Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Буюк Ипак йўли марказида кўришга арзигулик жуда кўп жойлар бор ва ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақиқатдан ҳам ҳайратга солади", - дея тасвирлайди Эвальд Кёниг Ўзбекистон пойтахтидаги ташрифини. У ўтган ёзда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманлардан бирида иштирок этиш бахтига сазовор бўлди.

Айниқса, Қуръони каримнинг дунёдаги энг қадимий нусхаси сақланадиган Ҳазрати Имом мажмуасидаги Мўйи Муборак мадрасаси, шунингдек, ушбу муқаддас китобнинг бутун дунёдан барча ҳажмдаги ва барча тиллардаги нашрларининг ҳайратланарли коллекцияси муаллифда катта таассурот қолдирди.

Немис журналисти ўз ўқувчиларига жаҳон тарихида муҳим роль ўйнаган буюк саркарда Амир Темур даврини акс эттирувчи Тошкент марказидаги Темурийлар тарихи музейига ташриф буюришни ҳам тавсия этади. "Нафақат музей экспонатлари, балки гумбазли бинонинг ўзи ҳам кўзни қувонтиради, ҳар бир меҳмон ва саёҳатчи учун дастурнинг мажбурий банди", - дея қайд этади Эвальд Кёниг.

"Ҳар бири кичикроқ автомобиль ўлчамида бўлган бешта қозонда пиширилган битта таомни тақдим этувчи" Тошкентдаги палов маркази ҳам Германиядан келган меҳмонда ўчмас таассурот қолдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Устоз Исҳоқжон домла Бегматов

Мақолалар

Top