Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Тожиддинов Абдусамад
Татаристондаги Булғор ислом академияси ҳам марказнинг яқин ҳамкорларидан бири саналади.
Ҳар икки илмий муассаса ўртасида эришилган келишувларга кўра илмий тадқиқотчилар мазкур илм масканларида ташкил этилаётган семинарлар, конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Булғор ислом академияси ректори Донияр Абдраҳмоновнинг таклифига биноан, яқинда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан академиянинг магистр ва доктарантлари учун Zоом видеоконференция дастури орқали “Марказий Осиёда ислом таълимоти” мавзуида беш кунлик ўқув курси ташкил этилди.
Курс давомида марказнинг етакчи илмий ходимлари томонидан “Мовароуннаҳр калом илми тарихида мотуридия таълимоти”, “Марказий Осиё кутубхоналари тарихи”, “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ўрни”, “Фиқҳга оид манбалар таҳлили”, “Имом Термизий илмий мероси тадқиқотчилар нигоҳида” сингари мавзуларда маърузалар ўқилди.
Ўқув курсининг якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Булғор ислом академияси раҳбарларининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.
Булғор ислом академияси ректори Донияр Абдраҳмонов икки муассаса ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ ташкил этилган мазкур тадбир муқаддас ислом дини ривожида Мовароуннаҳрда камол топган буюк аллома ва муҳаддислар, диний уламолар илмий меросининг ўрни ва аҳамиятини чуқур тадқиқ этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бунинг учун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ва жамоасига миннатдорлик билдирди.
Суҳбат давомида икки муассаса ўртасида ҳамкорликка оид имзоланган меморандумда белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий ходимларнинг мақолаларини нашр этиш, малака ошириш курсларини ташкил қилиш, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
Туркия Республикасининг “GURSOY GROUP” компанияси таклифига асосан Ўзбекистондан 12 кишилик реставраторлар делегацияси Истанбул шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган реставрация ва консервация ишлари билан танишиш, тажриба алмашиш учун мазкур шаҳарга келди.
Маданият вазирлиги хабар беришмча, ташриф доирасида «Аё София», «Топкапи» саройи ҳамда Истанбул археология музейи мажмуаларида амалга оширилаётган реставрация ва консервация ишлари билан яқиндан танишилиб, турк реставраторлари билан тажриба алмашиш амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Мусулмон одоби
“Ҳалим” сифати “ҳилм” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “шошмасдан оқилона иш тутиш» ва “ёмонлик қилганга ёмонлик қайтармаслик” маъноларини билдиради. Хушмуомалалик, ҳар бир ишни энг гўзал ва осон йўл билан қилиш ҳам ҳалимликка киради. Яъни, қўполлик ҳам, ўта заиф ҳолга ҳам тушиб қолмайди.
Ҳалимлик – жазолаш учун ғазабни қўзғатувчи сабаб пайдо бўлганда вазминлик, салобат ва виқор билан туришдир. Ҳалим одам дарҳол ўч ва интиқом олишга шошилмайди. У вазмин ва босиқлик билан тили ва аъзоларини озорга яраша жавоб беришдан тияди.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ таоло мулойимликни яхши кўрадиган Ҳалим зотдир. У мулойимлик (соҳибига)ка қўполлик ва ундан бошқа нарса (хислат)ларга берилмайдиган нарса (ажр-мукофот)ни беради”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ: Кечиримли, камтарин бўлиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш, мўминнинг обрўсини сақлаш, ҳатто жониворларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш мақталган хислатлардан.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалимликка беради”, дейилганидан мурод бошқа амалларга берилмайдиган савоб ҳалимлик учун берилади”, дейди. “Бунинг маъноси ҳалимлик туфайли мақсадларга эришилади ва амалга ошмайдиган истаклар рўёбга чиқади”, дея изоҳлайди Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул Борий” асарида: “Ҳалимлик ёрдамида унинг зидди орқали қўлга киритилмаган ишларга эришилади”, дейди.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Албатта, банда ҳалимлик туфайли рўзадорнинг ва кечалари ибодат билан қоим бўлувчининг даражасини топади” (Абу шайх ибн Ҳиббон).
Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Эй Ойша, мулойим бўл. Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, уни зийнатлаган ва у не нарсадан олиб ташланган бўлса, уни айбли қилган” (Имом Абу Довуд ва Имом Муслим ривояти).
Баъзида қўрс, димоғдор кимсалар муомаласидан кўнглимиз ранжийди. Аммо қўлидан келса, яхшилик қиладиган, қурби етмаса бошқаларга зарари тегмайдиган содда, камтарин инсонлар ҳам атрофимизда кўплаб учрайди. Уларни менсимаслик, соддалигидан фойдаланиш катта гуноҳдир.
Ҳалимлик кишини нафсига эрк бериш ва ғазабини сочишдан тўсади, инсон шахсияти кучини, ноқисликлардан юқори туришни кўрсатади. Зеро, мулойимлик, камтаринлик фазилат, қўпол, манманлик айбдир.
Демак, яхши ишларга шошилган каби гўзал хулқли, чиройли муомалали, камтар ва ҳалим инсон бўлишга ҳам интилишимиз лозим.
Манбалар асосида
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
илмий ходими Абдувоҳид Ўрозов тайёрлади
Канада Бош вазири Жастин Трюдо COVID-19 пандемияси давомида қўшган ҳиссалари учун уларга миннатдорчилик билдириш учун диний етакчилар билан учрашди. Islam.ru хабарига кўра, форумда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 430 нафар диний жамоа вакиллари иштирок этди.
"Раҳмат, сизнинг ёрдамингиз билан бу оғир дамлардан эсон-омон ўтиб олдик. Келажакда сизнинг қўллаб-қувватлашингиздан жуда умидворман", - дейди Трюдо. Канада мусулмонлар жамоаси вакили имом Ҳамид Слими пандемия пайтида мусулмонлар бутун мамлакатга қандай ёрдам бергани ҳақида Бош вазирга гапириб берди: "Йил давомида Канадада мусулмонлар камбағалларнинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берди, шунингдек фуқароларнинг руҳий саломатлигини назорат қилди, чунки пандемия пайтида бу муаммо айниқса кескинлашди". Имом шунингдек, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун Канада имомлари Кенгаши ва Канада мусулмон тиббиёт ассоциацияси томонидан яратилган марказ ҳақида гапирди.
"Диний етакчилар жуда қийин чекловларга қарамасдан, бу қийин даврда бирлашишга ва одамларга яқин бўлишга қодир бўлишди...", - деди Жастин Трюдо.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати