muslim.uz

muslim.uz

НАЗМ

 

(7) Калом сифатиға ишоратдур

 

Яна бир каломдур сифати,

Баркамолу тамомдур сифати.

Мутакаллимдур-у калом била,

Не тилу не оғиз, не ком била.

Нукталар, ҳарфсиз, иборатсиз,

Ҳақ адамға деди ниҳоятсиз.

Адам ул сўз  била вужуд ўлди,

Мунча тор ўлди, мунча пуд ўлди.

 

НАСРИЙ БАЁН

  1. Калом сифатининг шарҳи

 

Аллоҳ таъолонинг яна бир сифати каломдир. У зотнинг сифати баркамол ва мукаммалдир. У зот мутакаллимдир – сўз билан сўзловчи вагапирувчидир, лекин Унинг сўзлаши (инсонларда бўлганидек) тил билан, оғиз билан, танглай воситаси билан эмас.

Нукталар – покиза сўзлар, латиф гаплар, рамз ва ишоратга тўла каломларни Аллоҳ таъоло адамга – йўқликка ҳарфсиз, матнсиз ҳолда ниҳоятсиз – чек-чегарасиз айтди. Йўқлик у сўз билан бор бўлди, борлиққа айланди. Шунча тору пуд – ўриш ва арқоқ, яъни яқин, маҳкам муносабат (бир-бирига боғлиқ неча мавжудот) пайдо бўлди.

 

ИЗОҲ. Калом сифати аҳкомга – ҳукмларга тааллуқлидир. Аллоҳ таъолонинг ҳукмлари Ўз зоти билан қоим бўлган азалий каломининг тажаллийси билан  бўлиб,  бу  эса  мўъжиза  Китоби  –  Қуръони  карим  орқали  намоён бўлади.

Баъзи ақоид китобларида Аллоҳ таъолонинг субутий сифатлари саккизта деб саналган бўлиб, саккизинчи таквиндир.

(8) Таквин жаноби Ҳақнинг билфеъл  яратмоқ  сифатидир.  Бутун  бу  борлиқларнинг  ҳақиқий  яратувчиси Аллоҳ таъолодир. Бутун мукаввинот (яратилган, мавжуд нарсалар) ҳодисдир – кейин пайдо бўлгандир. Ҳодис бўлган бу мукаввинотни энг гўзал, энг мукаммал  ва  энг  одил  бир  шаклда  таквин  этган  –  яратган  зот  Удир.  Қилган ишларида  ҳикмат эгасидир, ҳукмларида эса одилдир.

 

Насрий баён ва шарҳ муаллифи:

Мирзо КЕНЖАБЕК

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди.

Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

Куни кеча, 12 ноябрь куни AҚШ элчихонаси ташаббуси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимиздаги бир неча ташкилот ва идоралар вакиллари “Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб-қувватлаш” (CASSS) лойиҳасини Zоом дастури орқали виртуал давра суҳбатида муҳокама қилишди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов қатнашди.

Виртуал давра суҳбатида USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (CASSS)нинг келажакда амалга оширадиган фаолияти бўйича фикр алмашилди ва меҳнат мигрантларини экстремизм хавфидан янада кўпроқ огоҳ этиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, ОАВ мутахассислари билан маълумотларни таҳлил қилиш юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда USAID ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси номидан Демократия ва бошқарув бўйича директор Дана Биган хоним, CASSS лойиҳасиси жамоа раҳбари Фелпс Фили, тадқиқот директори Кевин Кейси ва CASSS Ўзбекистон жамоаси аъзолари Жасур Норбоев ва Нодира Ҳусанова иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчилари меҳнат мигрантлари ўртасида экстремизм хавфи тўғрисида хабардорликни ошириш, унинг олдини олиш учун ёшлар билан мулоқотни кўпайтириш ва бу мавзуни оммавий ахборот воситаларида ёритишни қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  1. Ниятни тўғрилаш, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш.

 

  1. Таҳоратли бўлиш.

 

  1. Дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйлаш.

 

  1. Зиёратгоҳда виқор билан сокин юриш.

 

  1. Қабр аҳлига бундай салом бериш:

“Ассаламу алайкум, йа аҳлал-қубур. Йағфируллоҳу лана ва лукум, антум салафуна ва наҳну бил-асар”

“Ассалому алайкум, эй қабр аҳли! Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз”.

 

  1. Қабрни сийпаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан узоқ бўлиш.

 

  1. Қабр бошида “Ёсин” сурасини ўқиш.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир сўз ва ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

  1. Ихлос сурасини ўқиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабристонга кириб, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади”, деганлар (Имом Дорақутний ривояти).

 

  1. Марҳумнинг яхши сифатларини эслаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

 

  1. Қабрни босмаслик лозим. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтишга зарурат туғилса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтиш.

 

  1. Зиёратдан ваъз-насиҳат олган ҳолда қайтиш.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада ҳозир бўлганларида қайғулари ортар, ниҳоятда кам гапирар, фикр-мулоҳазага ғарқ бўлар эдилар” (Имом Ҳоким ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар

Top