Рамазон

РЎЗА

Шайтон – душман: – ишва фитналари кўп,

Нафс мудом талабда: – ғавғолари кўп,

Руҳ ором истайди: туғёнларим кўп,

Меҳрибон Аллоҳим нажот истайман,

Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.

 

Шайтонни кишанбанд, нафсни оромда,

Кўрмоқлик руҳни пок, ҳам соғлик танда,

Яхшилик таратиб ҳар бир қадамда,

Аллоҳим амрингга тоат истайман,

Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.

 

Бу кунга етказган Сен Ўзинг, Раббим.

Шукрин адо этмоқ инсоний қарзим,

Тоатда бўлмоқлик бандалик фарзим,

Аллоҳим нафсимни тиймоқ истайман,

Рамазон рўзасин тутмоқ истайман.

 

Гуноҳларим ювсин тутажак рўзам,

Тилимдан йўқолсин ёлғон, иғво ҳам.

Сен томон юзланиб, тавбам мустаҳкам,

Аллоҳим ризонгни топмоқ истайман,

Рамазон рўзасин тутмоқ истайман. 

Ишқ чўғидан бир зарра...

китобидан олинди

59249 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Рамазон ойи фазилатлари

Мақолалар

Top