muslim.uz

muslim.uz

Воскресенье, 11 Февраль 2018 00:00

Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти ёғилмоқда

Бугун Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида қорилар мусобақаси энг кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Мусобақага ташриф буюрган ёшу қари, эркагу аёлнинг юзи-кўзида мамнунлик, гап-сўзларида чексиз қувонч акс этмоқда.
Бизнинг ижодий гуруҳ мана шундай кишиларнинг юрагининг туб-тубидан отилиб чиқаётган сўзларини тинглашга ва сиз азизларга ҳам ҳавола этишга жазм этди.
Қуйида Чирчик шахар хокими уринбосари Жахонгир Маткаримов нинг Қуръон мусобақаси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан баҳраманд бўлинг.

Бизнинг muslim.uz портали орқали жонли кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Воскресенье, 11 Февраль 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Чирчиқ)

ONLINE:

ЎМИ Матбуот хизмати

Қадрли Қуръон ошиқлари, Тошкент вилоятида давом этаётган Қуръон мусобақаси 11 февраль куни Чирчиқ шаҳрида давом этади. Мана шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини зиёда қилиб олиши зарур. Бу муҳаббатни топиш ҳар доим ҳам, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Шу кунларда бўлаётган қорилар мусобақалари айни фурсат бўлиб, ғайрат қилиб унда қатнашиб, Аллоҳнинг раҳматига муяссар бўлиш бахтига эришайлик.
Қуръони каримни тиловат қилиш, уни эшитиш кишининг нафсини поклайди, ахлоқини гўзал қилади. Жаноби Ҳақ таоло: “Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир”, деб марҳамат қилади (Фотир, 29).
Ҳа азизлар, Қуръонни тиловат қилиш ва уни эшитиши мўмин-мусулмон учун ниҳоятда зарур. Шунинг учун ҳам ояи каримада мўминлар сифатлари баён қилинганда биринчи бўлиб Қуръон тиловати келтириляпти.
Шундай экан азизлар, барчани эртага Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” масжидга чорлаймиз, бундай қутлуғ онларда инсон танаси покланади, қалби қувват олади, дили нурга тўлади.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш
1. Лутфуллаева Розияхон
2. Камолиддинова Ҳабиба

26-40 ёш
1. Масиддиқова Ўғилой

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Соқиева Мутриба
2. Авазова Нафиса
3. Камолиддинова Азиза

26-40 ёш
1. Аминова Нафиса
2. Абдуқодирова Дурдона
3. Эргашева Муқаддам

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top