muslim.uz
Намоз сабоқлари: Турли дуолар (Аудио)
Дастурхон дуоси
«Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн».
Маъноси: «Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Фарзанд тилаш дуоси
«Робби ла тазарни фардав ва анта хойрул варисийн».
Маъноси: «Парвардигорим! Мени (вориссиз) ёлғиз қолдирма. (Агар ворис бермасанг ҳам) Сенинг Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89-оят).
Ғазабланганда ўқиладиган дуо
«Аллоҳуммағфир лий занбий ва азҳиб ғойзо қолбий ва ажирний минаш-шайтонир-рожийм».
Маъноси: Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир, қалбимнинг шиддатини (ғазабини, алангасини) кетказ ва мени шайтоннинг ёмонлигидан асра.
Шунда ҳам ғазаб кетмаса, имкон топилса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиш, «Алам нашроҳ лака...» сурасини тиловат қилиш ва юқоридаги дуони такрорлаш лозим.
Кўз тегишига қарши ўқиладиган дуо
Кўз тегишига қарши Фотиҳа сураси ва «Оятал курси»дан сўнг ушбу оятлар ўқилади:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ин якадуллазийна кафару лаюзлиқунака би абсориҳим ламма самиъуззикро ва яқулуна иннаҳу ламажнун. Ва ма ҳува илла зикрул-лил-ъаламиин».
Маъноси: «Бас, Парвардигори уни (қайтадан пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди. Албатта, кофир бўлган кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан (тикилиб) йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», – дерлар. Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир» (Қалам сураси, 51–52-оятлар).
Садақа бераётганда...
«Роббана тақоббал минна иннака антас-самиъул ъалийм».
Маъноси: «Эй Раббимиз, биздан уни қабул айла, чунки Сен эшитгувчи ва билгувчисан».
Аксирган кишига жавоб дуо
Аксирган киши, ёнида бирор одам бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, «Алҳамдулиллаҳ» дейди. Жаноби Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирган кишига ёнидагиларнинг «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сенга марҳамат этсин) дейишини тавсия қилганлар. Акса урган киши эса «Ярҳамукаллоҳу ва иййакум ва яғфиру лана ва лакум» (Аллоҳ бизга ҳам, сизга ҳам раҳмат айласин, бизни ҳам, сизни ҳам афв этсин) ёхуд «Яҳдина ва яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ҳидоятга бошласин) дейди.
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Уйдан чиқаётганда ва уйга кираётганда ўқиладиган дуо (Аудио)
Уйдан чиқаётганда...
«Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ».
Маъноси: «Аллоҳ номи ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда... Ҳаракат ва қувват Аллоҳнинг иродасисиз бўлмас» (Абу Довуд. «Адаб», 5094-ҳадис).
Уйга кираётганда...
Аллоҳумма инний асъалука хойрол-мавлажи ва хойрол-махрожи бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи Роббина таваккална.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, Сендан кираётганим ва чиқаётганим жойларнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг номи ила кирдик, Аллоҳнинг номи ила чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккул этдик».
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Ҳожатхонага киришдан олдин ва ундан чиққанда ўқиладиган дуо (Аудио)
«Аллоҳумма инний аъузу бика минар-рижсил-хобисил-мухбиси минаш-шайтониррожийм».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, ифлос ва ёмон нарсалардан ва қувилган шайтоннинг ёмонлигидан асрашингни сўрайман».
Ҳожатхонадан чиққанда...
«Алҳамдулиллаҳиллазий азҳаба анний ма-юъзини ва амсака ъалайя ма янфауний, ғуфронака роббана ва илайкал-масир».
Маъноси: «Мендан азият берувчи нарсани кетказиб, фойдалисини қолдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ё Аллоҳ, Сенинг мағфиратингни сўрайман. Эй Раббимиз, қайтишимиз Сенгадир».
ЎМИ матбуот хизмати
Фотолавҳа: Хоразм вилояти "Муоз ибн Жабал" масжиди
Намоз сабоқлари: Қабр зиёратида ўқиладиган дуо (Аудио)
«Ассаламу ъалайкум йа аҳлал-қубур. Яғфируллоҳу лана ва лакум, антум салафуна ва наҳну бил-асари».
Маъноси: «Ассалому алайкум, эй қабр аҳли. Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз».
ЎМИ матбуот хизмати