muslim.uz

muslim.uz

АҚШда дунёда биринчи бўлиб ишга тушган “Смарт” дўкон ўз фаолиятини юритмоқда. Харидор харидни амалга оширгач, чиқиш жойидаги турникетга  смартфонни тўғрилаб,  QR – кодни сканер қилса бас, сотиб олинган нарсалар учун ўлов пластик картадан автомат тарзда Amazon аккаунти орқали ечиб олинади. Харидорларни камера ва датчиклар кузатиб боради. Кузатув нафақат товарни  олганда, балки уни қайтариб жойига қўйишини ҳам кузатиб боради, деб хабар беради “Islam today” интернет-нашри.

ЎМИ Матбуот хизмати

Среда, 24 Январь 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун, 24 январь куни Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичлари бошланади. Ушбу босқичлар Хоразм вилоятида иккита ҳудудда, яъни 24 январь куни Урганч шаҳридаги “Кўзли ота” жоме масжиди ва 25 январь куни Урганч туманидаги “Шаҳобиддин бобо” жоме масжидида бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикасида эса Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига бугун оқ фотиҳа берилади.
Қуръон мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичини “muslim.uz” сайти ва “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

18-январь куни Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир бўлган фожеа ҳалигача кўз ўнгимиздан кетмаяпти. Қанчадан-қанча ватандошимиз, диндошимиз олов ичра бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар. Биз бир-бирларимиз билан бир тану бир жонмиз. Бирор бир дўстимизга, биродаримизга, диндошимизга заррача тикон кирса бизга киргандек бўлади. Шунинг учун ҳам бугун бутун Ўзбекистон халқи жуда катта қайғуда, изтиробда турибди. Мана шундай қайғу ва изтиробли кунларда бир-бирларимизнинг ҳолимиздан хабар олиш эса энг гўзал фазилатларидан ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам Андижон вилоятининг барча масжидларида Актўбедаги фожеа қурбонлари эсга олинди, уларнинг ҳақларига Қуръони карим тиловатлари қилиниб, дуолари бағишланди.

Кеча эса Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаров ва бир гуруҳ имом-хатибларимиз Актўбедаги фожеа қурбонларининг хонадон аҳлларига таъзия изҳор қилиш, уларга ҳамдардлик билдириш мақсадида Қорасув шаҳри ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Косонсой туманларидаги хонадонларига бордилар.

Машъум фожеада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига Қуръон тиловати ва дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожеа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида Киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб, аёл киши тулғоқ чоғида вафот этса, шаҳидлик мақомини топишини айтганлар.

Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи хайрлар қилиш мўминлик ҳақларидан ҳисобланади. Қуръони каримда шундай дейилган:

“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят)

Шундай экан, ушбу фожеада вафот этган юртдошларимизнинг ҳақларига дуо қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўраймиз. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг мусибатларига шерик эканимизни билдирган ҳолда сабру жамил тилаймиз.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top