muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 1 март куни АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Ўзбекистонга илк расмий ташрифи давомида Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" мажмуасини зиёрат қилди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков кутиб олди.
АҚШ Давлат котибига Ҳазрати Имом мажмуаси, унга ёндош барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистондаги мўмин-мусулмонларга яратилган шароитлар хусусида маълумот берилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ўз акаси Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг шогирди бўлган. Лекин у акасидан олган илмда ҳаддидан ошиб, ислом шариатида кўрсатмаси (устави) бўлмаган ва уламолар ҳам билмаган бидъат ишларни олиб келди.
Сулаймон ибн Абдулваҳҳоб укасига раддия сифатида унинг сўзлари ботил экани ва сўзлари ислом шариатига муносиб эмаслигини баён қилиб бериш учун китоб ҳам ёзган.

"Бугуннинг масаласи тўғрисида Имом Бутий билан бирга" номли дастурдан.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2023” кўрик-танлови ўтказилди.
Унинг якуний босқичида ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Кундузги таълим факультети декани Ибодуллоҳ домла Ахроров қатнашдилар.
Тадбир икки йўналишда ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилди. Унинг якунида тиловат йўналиши бўйича ғолиблар деб қуйидагилар топилди:
1-ўрин: 2-курс талабаси Нажмиддинова Нозимахон;
2-ўрин: 3-курс талабаси Норхўжаева Нилуфар;
3-ўрин: 4-курс талабаси Азизова Зилола.

Ҳифз йўналиши бўйича:
1-ўрин: 1-курс талабаси Хўжаёр Бушро Амина;
2-ўрин: 4-курс талабаси Султонова Бибихадича;
3-ўрин: 1-курс талабаси Валихонова Оминахон.
Ғолиба қория қизларга телевизор, минипечь, китоблар тўплами ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Билим юрти матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Самарқанд вилояти имом-хатиблари ҳудудлардаги аҳоли муаммо ва оилавий низоларини ҳал этишда кўмакдош бўлиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва Ҳадис илми мактабининг 12 нафар талабалари 27 февраль куни Иштихон туманида йиғилдилар. Тумандаги мавжуд 11 та масжид имом-хатиблари билан ҳамкорликда 100 дан зиёд хонадонларга ташриф буюриб, моддий ёрдамлар кўрсатилди. Низоли ҳолатлар маҳалла фаоллари иштирокида бартараф этилди. Пешин намозида жамоат билан диний маърифий суҳбатлар ўтказилди. Сўнгра вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла бош имом-хатибларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берди.


Шундан сўнг, Зайниддин домла бошчилигида Полвон ота жоме масжиди ҳовлисида кўчат экиш тадбири ташкил қилинди. Унда 20 дан зиёд мевали кўчатлар экилди.
Шу куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Иштихон туманида давом этаётган сайёр учрашувлар давомида "Полвон ота" жоме масжидида тумандаги маҳалла муллолари ва "Иштихон" жомесида отинойилар билан йиғилиш ўтказди. Унда отинойилар фаолиятини янада такомиллаштириш, жойларда имом-хатиблар билан ҳамкорликда аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш ва вазифаларига масъулиятли бўлишлари юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top