muslim.uz
Корхоналар ўртасида ўтказилган танлов натижалари маълум бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ҳаж – 2022” ҳамда “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида очиқ танлов эълон қилинган эди.
Жорий йил 18 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ҳаж – 2022” ҳамда “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларни етказиб бериш бўйича очиқ танлов бўлиб ўтди.
Якуний натижага кўра, соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат танлов ҳайъати “Ҳаж – 2022” ва “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхоналар орасида белгиланган талабларга ҳар томонлама жавоб берувчи муносиб ташкилот сифатида “Almiva” МЧЖ танлаб олинди.
Мазкур очиқ танловда қатнашиб, ўз хизматларини таклиф этган барча корхона ва ташкилот вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қадр кечасининг 7 та аломати
1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.
2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.
3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.
4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.
5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.
6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.
7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Абдувоҳид Ўрозов тайёрлади
Маккалик шайхнинг Бухорий авлодига кўрсатган эҳтироми
Шайтон чорлаб турган йўллар
Инсон бир манзилдан иккинчи манзилга бормоқчи бўлар экан, албатта, у йўл танлайди. Бир манзилдан иккинчи манзилга боришда йўллар кўп бўлиши мумкин. Баъзи бир йўл кўзланган манзилга тўғридан тўғри борса, баъзи бир йўллар эса эгри, қинғир-қийшиқ йўллардан иборат бўлади.
Мўмин-мусулмон ҳам бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик келтирадиган йўлни танлайди. Мўмин-мусулмон юрадиган йўл дўзахга олиб бормайдиган, Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга элтадиган йўл бўлиши зарур.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз даврларида биз мўмин-мусулмонларга “Аллоҳнинг тўғри йўлини кўрсатиб берганлар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан бир чизиқни чиздилар ва: “Бу – Аллоҳнинг тўғри йўли”, – дедилар. Чизиқнинг ўнг ва чап томонидан яна (чизиқлар чизиб): “Бу йўллар шундай йўлларки, ҳар бирида шу йўлларга чорлагувчи шайтон туради”, дедилар. Сўнг “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдурки,унга эргашинг ва (турли бошқа) йўлларга эргашмангки, сизларни Унинг йўлидан бўлиб юборур” оятини ўқидилар (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг турли хил ихтилоф қилишлари, бир-бирларини куфрда айблашлари, фитна-фасод тарқатишлари Шайтон чорлаб турган йўллардир. Шайтон чорлаб турадиган йўллардан эҳтиёт бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳақ йўлида ҳаракат қилишимиз лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни Шайтон чорлаб турган йўллардан сақланиб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
Лондон кўчаларидаги ифторга юзлаб одамлар йиғилди
Юзлаб одамлар Финсбери-Парк масжидида депутатлар ва ҳукумат вакилларига Islamic Relief жамғармаси томонидан ташкил этилган мусулмонларнинг фаровонлик уйидаги кўча ифторига қўшилишди.
Пандемия бошланганидан бери биринчи учрашувда рўзадор мусулмонлар қуёш ботганда оғизларини очишди, ундан олдин асосий маърузачилар, жумладан, парламент аъзолари Жереми Корбин, Эмили Торнберри, раввин Гершель Глюк, доктор Жоанна Гренфелл, епископ Степнининг чиқишлари бўлиб ўтди.
"Бу йил кўча ифторини ўтказиш учун биргаликда йиғилиш ажойиб", деди Islamic Relief UK ташкилоти директори Туфайл Ҳусайн.
"Рамазон – бу бирлик байрами. Айниқса, диний ва нодиний жамоаларнинг бирлашиши илҳомлантиради. Дўстларимиз ва қўшниларимиз билан суҳбат қувончини баҳам кўриш – бу бир-биримиз билан танишишнинг энг яхши усулларидан бири ва Islamic Relief UK ташкилоти ушбу муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлашдан жуда мамнун", - дейди Туфайл Ҳусайн.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати