www.muslimuz

www.muslimuz

3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
 
Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг йигмирмага яқин мамлакатидан олимлар, диний уламолар иштирок этмоқда. Мухбиримиз анжуман қатнашчиларининг фикрлари билан қизиқди.
Аҳмад Тамим, Украина бош имом хатиби, муфтийси:
 
- Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиш мен учун улкан шараф.
 
Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган бу буюк имом ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади. Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.
 
Бу илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бугунги кун учун ҳам муҳим аҳамият касб этиб, мазкур конференция бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.
 
 

manba: ЎзА

Понедельник, 02 Март 2020 00:00

Қўй қадам одоб бирлан...

Қўй қадам одоб бирлан, бунда меҳмонлар ётур,
Тонгла маҳшар уйғонурга неча минг жонлар ётур.

Жисму, жону ҳонумон, суйгонларидан айрилиб,
Орзуйига етмаган кўнглида армонлар ётур.

Ибн Синодек шифокор-у, неча алломалар,
Ҳеч даво топмай ажалга неча Луқмонлар ётур.

Даҳр майдонида охир куч кетиб, мағлуб бўлиб,
Сафшикан соҳибқиронлар, марди майдонлар ётур.

Ҳуснига мағрур бўлиб, ошиққа парво қилмаган,
Зулфи сунбул, чашми дилдуз неча жононлар ётур.

Барчани қўйган ўлим ер остига пинҳон қилиб,
Бир гадони ҳокининг остида султонлар ётур.

Қилмаган эҳсон, йиғиб дунё тириклик чоғида,
Фотиҳа умиди бирлан кўзи гирёнлар ётур.

Эй ўғил, ибрат билан боқ, ҳақларига қил дуо,
Аҳли тоатлар билан бир аҳли исёнлар ётур.

Қил зиёрат гоҳ-гоҳ, аҳли қабрдан ибрат ол,
Ҳар қабрни остида минг сирри пинҳонлар ётур.

Ғолибо, бир кун келарсан ушбу манзилгоҳга,
Ҳақ учун жонин фидо қилган мусулмонлар ётур.

 

Абдулазиз Ғолиб Марғилоний

Понедельник, 02 Март 2020 00:00

Оила-турмуш тадбирлари

2020 йилнинг 28 феврал куни Хўжаобод туманида Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ФХДЁ бўлими томонидан сектор рахбарлари, туман имом ноиби, туман отинойлари, турмуш қураётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида «Мустаҳкам оила — фароғат маскани»
мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

ӮМИ Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Понедельник, 02 Март 2020 00:00

Хайрли ишлар йўлида

Бугун 29.02.2020 йил Сирғали туманини кўкаламзорлаштириш бўйича 1 000 000 кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди. Унда Сирғали  тумани хокими, туман прокурори, туман ДХХ бошлиғи, туман ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, туман ички ишлар бошлиғи, туман соғлиқни сақлаш бошлиғи, “Қуддус-Шариф” жоме масжиди ва туман бош имом-хатиби Н.Мўминов ва “Нўғай қўрғон” жоме масжиди имом ноиби М.Уралов иштирок этдилар.

Мақолалар

Top