muslim.uz
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаровнинг акалари Ҳақберди Умаровнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратлари обод бўлсин. Фарзандлари ва барча яқинларига чиройли сабр берсин!
Марҳумнинг жаноза намози бугун соат 14:00да Самарқанд вилояти Ургут туманининг Алгар қишлоғида бўлиб ўтади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ: Динни хато тушуниш ҳақида (инфографика)
Одамлар ҳақ динни тўғри тушунса ва тўғри тушунтира олса, у давлатни сақлаб туради, унга куч-қувват беради. Динни хато тушуниш эса давлатга наркотик моддалардан ҳам зарарлидир. Бундай дин давлат учун энг хатарли нарсадир. Шунинг учун диннинг мана шундай кўринишларига қарши курашишга давлатнинг ҳаққи бор. Чунки диннинг бундай кўриниши жуда хавфлидир, у бутун жамиятни ҳалок қилади.
Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ
Ғийбатдан сақланиш учун энг гўзал чора (видео)
Адашган зоҳирий мазҳабдагилар (аудио)
Aвстралиялик мусулмонларнинг ўн йиллик орзуси рўёбга чиқди
Aвстралиялик мусулмонларнинг ўн йиллик орзуси рўёбга чиқди. Мелбурнда маблағ йиғиш ва қурилиш жараёни узоқ давом этган энг катта масжид намозхонларга ўз эшикларини очди. Бу масжид мамлакатнинг тез ўсиб бораётган кўп маданиятли аҳолиси учун жуда муҳим эди.
“Бу лойиҳа 2008 йилда бошланган эди. Шу йиллар мобайнида қанча машаққат чеккан бўлсакда орзуимиз амалга ошди. Бугун ҳаётимдаги барча ютуқларим ичида энг каттаси шу бўлди. Бундан нафақат мен, балки бошқа биродарларимиз ҳам хурсанд”, деди Верриби ислом маркази президенти Рифаи Раҳим.
Мазкур 8,5 миллион долларлик масжид тўлиқ жамоат хайриялари ҳисобидан молиялаштирилди.
Якшанба куни масжиднинг очилиш маросимида мусулмон жамияти етакчилари масжид барча учун очиқ эканини эълон қилди.
"Бизда тадбирлар, маслаҳатлар, таълим, болалар учун ўйин майдончалари бўлади", деди Шайх Саид Варсама Булхан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати