Аудио

Намоз сабоқлари: Намоз ўқиш тартиби (Аудио)

Бир кунда беш маҳал (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози тонг отгандан то қуёш чиққунича ўқилади. Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз, жами тўрт ракатдир. Фарз амални (намозни) адо этган киши охиратда савобга эришади, уни адо этмаган киши азобланади. Суннат амалини адо этган киши улкан савобга эришади.

Бомдод намозининг икки ракат суннати бундай ўқилади:

  1. «Каъбанинг бир тарафига юзланиб шу вақт бомдод намозининг икки ракат суннатини холис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).

 

  1. «Аллоҳу акбар», деб эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм), аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар (4-расм).

 

  1. Эркаклар қўлларини боғлаб, ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлаб киндик остида тутишади (5-расм). Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тутиб, қўлларини кўкракда тутишади (6-расм). Бу ҳол «қиём» дейилади. (Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб турилади).

Қўллар боғлангач, ичда ўзи эшитадиган даражада сано ўқилади: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук.

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенга ҳамд айтиб барча айблардан поклигингни ёд этаман. Исминг улуғдир. Улуғлигинг ҳамма улуғлардан улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

Санодан сўнг ичида «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва Фотиҳа сураси ўқилади.

 

ФОТИҲА СУРАСИ

 

Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддийн. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротоллазийна ан­ъамта ъалайҳим. Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлийн. (Фотиҳа сурасидан кейин овоз чиқарилмасдан “Амийн” дейилиши керак.

Маъноси: «Ҳамд оламларнинг Рабби – Аллоҳгаким, (У) Mеҳрибон, Раҳмли ва жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни шундай тўғри йўлга йўллагинки, у Сен инъом этган зотларнинг йўли (ҳидоят йўли) бўлсин, ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!»

Фотиҳа сурасидан сўнг бир (зам) сура ўқилади. (Зам – қўшимча).

 

КАВСАР СУРАСИ

 

Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаани ака ҳувал абтар.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхши­ликлардан) маҳрумдир».

(Кавсаржаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқамайди.)

 

  1. Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Яъни эркаклар эгилиб тирсак­лари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб орқаларини текис қилиб турадилар (7-расм). Аёллар салгина эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар (8-расм).

Рукуда уч марта «Субҳана роббиял азийм» (Улуғ Раббим барча нуқсонлардан покдир), дейилади. 

  1. Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ ҳамд айтганларнинг ҳамдини эшитади), деб қад ростланади, бу ҳолат «қавма» дейилади.

Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Раббимиз, барча ҳамд Сенгадир), дейилади (9 –10-расмлар).  

  1. Сўнг саждага боришда «Аллоҳу акбар» деган ҳолда қадни букмай, тиззалар ерга теккизилади ва қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилади, сажда қилинади. Қўллар бармоғи жипслаштирилиб қулоққа яқин қў­йилади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари ердан кўтарилмайди, қиблага қаратилади, эркаклар тирсакларини ерга, қоринларини сонига теккизмайди. Саждада бурун юмшоқларига қаралади (11-расм). Аёллар тирсакларини ерга теккизади (12-расм). Саждада уч марта тасбеҳ: «Субҳана роббиял аъла» (Улуғ Раб­бим барча нуқсонлардан покдир), дейилади. 
  1. Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Аллоҳу акбар» деб саждадан бошни кўтариб чўкка: чап оёқни тўшаб ўнг оёқ панжасини қиблага қаратиб ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади (13–14-расмлар). Жалсада қўллар, бармоқлар учи тиззада бўлиб, жипслаштирилмай сонга қўйилади.

Эркаклар чап оёқлари устига ўтириб, ўнг оёқ панжаларини қиблага қаратади (15-расм). Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм). 

  1. Бироз ўтирилгач, яна «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳона роббиял аъла», дейилади (17–18-расмлар).
  2. Уч марта тасбеҳ айтгач, иккинчи ракатга «Аллоҳу акбар», деб турилади (19–20-расмлар). Туришда аввал пешона, сўнг икки қўл ва охири икки тизза ердан кўтарилади.
  3. Иккинчи ракатга турганда, ичида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» айтилади ва Фотиҳа сураси ўқилади. Фотиҳа сурасидан сўнг яна бир (зам) сура ўқилади.
  4. Сўнг: «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббиял азийм», дейилади (21–22-расмлар). 
  1. Уч марта тасбеҳ айтилгач, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб қад ростланади ва «Роббана лакал ҳамд», дейилади (23–24-расмлар).
  2. Сўнг «Аллоҳу акбар», дея саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳана роббиял аъла», дейилади (25–26-расмлар). 
  1. Сўнг «Аллоҳу акбар», дея саждадан бош кўтарилади ва чўкка ўтирилади (27–28-расмлар)
  1. Бироз ўтиргач, яна «Аллоҳу акбар», дея иккинчи саждага борилади. Саждада уч марта: «Субҳана роббиял аъла», дейилади (29–30-расмлар). 
  1. Сўнг «Аллоҳу акбар», дея саждадан бош кўтарилиб (31–32-расмлар) чўкка ўтирилади. Бу ўтириш қаъда дейилади. Қаъдада кўкракка қараб ўтирилади. Бу қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади:

ЎМИ матбуот хизмати

Read 102010 times

Видеолавҳалар

Top