muslim.uz

muslim.uz

Хоразм вилояти   маркази  Урганч   шаҳридаги  “Охун  бобо” жоме  масжиди  ўтган  асрда   қурилган. Аммо вақт  ўтиши  билан увада  бўлиб   қолган эди.  Сўнгги  йилларда  шаҳарнинг меъморчилик, шаҳарсозлик жиҳатдан тамомила  қайтадан қурилаётгани  жоме  масжидини  ҳам  янгича, замонавий   тарзда  бунёд  этишни  талаб  қиларди.

2017 йилнинг 28 январь  куни  вилоятимизга  ташриф буюрган муҳтарам  Президентимиз  “Охун  бобо”  масжиди  қурилишининг биринчи  тамал  тошини ўз қўли билан қўйиб, масжидни  кўркам, барча  талабларга жавоб берадиган қилиб қуришни тавсия қилганди.

Деярли бир йил муқаддам бошланган хайрли  иш ниҳоясига етмоқда. Умумий  майдони уч  ярим  гектарни  эгаллаган  масжид мажмуасида намозхонлар учун  зарур бўлган барча  шарт-шароитлар яратишни кўзда тутиб, уч ярим  минг кишига  мўлжалланган ёзги  айвон, қабулхона, автотураргоҳ, ташқи манзаралари  яшил  майдонлар  ташкил  қилиняпти.

 

 

Масжид чорбурчак шаклида  бўлиб, унинг  қишки  намозхонаси тепасида  маҳобатли  гумбаз  қад  ростлади. Масжид ёнида   баландлиги қирқ беш  метр бўлган  минора  ҳам  бор.

Эътиборлиси, мазкур   масжид  мамлакатимиздаги   ана шундай  энг йирик  масжидлардан бириси  бўлиб,  меъморий тузилиши  жиҳатдан ўхшаши  йўкдир.

Масхид  мажмуасининг  лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, унинг  қурилиш-монтаж, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига 10 миллиард  сўмга яқин  маблағ  сарфланиши  режалаштирилган. Эьтиборли  томони, қурилишга  сарфланадиган барча  харажатлар  хайрия  ва  ҳомийлик  маблағлари  ҳисобидан  амалга  оширилмокда.

 

 

Йилнинг  тўрт  фаслида – қишнинг совуғи, ёзнинг  жазирамасида  бунёдкорлар  бир зум  қурилиш  жараёнини  тўхтатгани йўк.  Сахийқалб инсонлар, саховатли  тадбиркорлар  мурувватларини аямаганларидан қурилиш жараёнида  бирор  марта  қурилиш ашёлари бўйича  муаммо  юзага келмади.  Ҳадиси  шарифда: “Ким  Аллоҳ йўлида масжид  учун битта ғишт  кўйса,  Аллоҳ  у учун жаннатда битта  қаср барпо  қилади” дейилган.  Бунга  амал  килган элдошларимизнинг  саховатларига  минг  карра миннатдорлик  айтсак оз.

 “Охун  бобо ”  масжиди  Рамазон  ҳайити  куни фойдаланишга топширилади. Ҳозирда  масжид  биносида  сўнгги  таъмирлаш, безаш  ишлари  амалга оширилмоқда.

 

 

 Юртбошимизнинг  ички  ва ташқи  туризмни  янада  ривожлантириш  борасидаги фармон  ва  қарорлари  амалиёти  қадим  воҳага  олдинги йиллардан икки-уч ҳисса кўпроқ сайёхлар келишига замин яратди. Хорижлик сайёҳлар ҳамда  мамлакатимизнинг  бошқа  вилоятларидан  ташриф буюрадиган  юртошларимиз  ҳудуддаги  энг  йирик, энг кўркам  масжид  ҳамда   мажмуани ҳам  зиёрат қилишлари  мумкин  бўлади.

Бир  сўз  билан  айтганда, “Охун  бобо” масжиди  истиқлол йилларида  тамомила  яшарган,  кўзни  қувонтирадиган даражада  обод, чиройли бўлган Урганч шаҳримизнинг кўркига, томоша ва зиёрат қиладиган масканига айланиши шубҳасиз.

Ушбу масжид биноси ва мажмуасида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча қурувчилар, шу хайрли ишга улушларини қўшган барча элдошларимизга Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин, деймиз.

  

Ҳасанбой КЕНЖАЕВ,

 “Охун бобо” масжиди имом-хатиби

ЎМИ Матбуот хизмати

В Татарстане в скором времени могут разработать ипотеку, которая будет соответствовать нормам ислама. По данным, Islam-today, тема эта обсуждалась на круглом столе, который прошел в Казанском федеральном университете. Участие в обсуждении приняли российские и зарубежные эксперты в области исламских финансов из Малайзии, Казахстана и Нидерландов.
Как отметили эксперты, ипотека в привычном понимании этого слова противоречит законам шариата, а потому необходимо разработать такой инструмент приобретения жилья, который бы по сути являлся инвестированием в соответствии с нормами ислама.
«Соответствие всем законам шариата, отсутствие понятий «ипотечный кредит» и «процент», на мой взгляд, ключевые принципы будущей программы», - цитирует директора по правовым вопросам одного из застройщиков Данию Марданову «Комсомольская правда».
Отмечается, что схему «мусульманской» рассрочки эксперты проработают и рассмотрят уже в марте.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Уважаемые почитатели Корана, сегодня, 14 февраля, в нескольких зонах Ташкента будут продолжены районные этапы конкурса чтецов Корана.
Эти состязания пройдут в следующих местах:
- конкурсанты из Юнусабадского, Мирзо-Улугбекского, Яккасарайского районов примут участие в соборной мечете «Минор» (мужчины) и во дворце торжеств «Азия» (женщины);
- конкурсанты из Яшнабадского, Мирабадского, Бектемирского, Сергелийского районов примут участие в соборной мечети «Халид ибн Валид» (мужчины) и во дворце торжеств «Янгабад» (женщины);
- конкурсанты из Учтепинского и Чиланзарского районов примут участие во дворце торжеств «Бисер» (мужчины);
- конкурсантки из Алмазарского района примут участие во дворце торжеств «Фаровон» (женщины).
Следите за нашими трансляциями в прямом эфире через наш портал Muslim.uz, не пропустите самые захватывающие моменты конкурса.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров Наманган вилоятининг бир неча туманларида бўлиб, диний соҳа ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказишмоқда.
Учрашувларда нотиқлар муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари ва бевосита ташаббуслари билан Ислом динининг тинчлик, инсонпарварлик ва олижаноб ғояларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва динимизнинг эзгу таълимотларидан юртдошларимизни баҳраманд этиш борасида қилинаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича сўз юритишмоқда.
Шунингдек, учрашувларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида улуғ мутафаккирларимиз, юртимиздан етишиб чиққан олимлар, уламолар, зиёлиларнинг хотирасини тиклаш, маънавий меросларини ўрганиш ва уларнинг ҳоки поки қўним топган жойларни обод масканларга айлантириш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётганига алоҳида урғу берилмоқда.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳурматларига сазовор бўлган, азиз авлиё Султон Увайс Қаронийнинг Наманган вилояти Чортоқ туманидаги зиёратгоҳида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари барча мўмин-мусулмонларимиз томонидан хурсандчилик билан кутиб олинаётгани мулоқотларда қайд этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муҳтарам Қуръон шайдолари, эртага 14 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида Қуръон мусобақасининг туман босқичлари давом этади. Азизлар тан олиб айтиш керак, бу дамларни орзиқиб кутилган эди, халқимиз ўз фарзандларининг тилидан Қуръон эшитмоқда, қалблари сурурга тўлмоқда. Шундай дамлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир банда Аллоҳнинг каломига муҳаббатини сайқаллаши зарур. Мана шундай саодатдан бенасиб қолмайлик. Эртанги қорилар мусобақа бўладиган ҳудудлар билан танишинг:
– Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари қатнашчилари учун “Минор” масжидида (эркаклар) ва “Осиё” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Яшнобод, Миробод, Бектемир, Сергели туманлари қатнашчилари учун “Холид ибн Валид” масжидида (эркаклар) ва “Янгиобод” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади;
– Учтепа, Чилонзор туманлари қатнашчилари учун “Бисёр” тўйхонасида (эркаклар) бўлиб ўтади;
– Олмазор тумани қатнашчилари учун “Фаровон” тўйхонасида (аёллар) бўлиб ўтади.
Шундай экан азизлар, барчани эртага қорилар мусобақа бўладиган ҳудудларга чорлаймиз.
Бизнинг muslim.uz портали орқали мусобақанинг энг ҳаяжонли ва ҳузурбахш лаҳзаларини жонли кузатинг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top