Дунё янгиликлари

Иорданияда "яшил" масжидлар яратилмоқда

Иорданиядаги қарийб барча масжидлар ўзи учун зарур энергияни таъминлашга эришган. Ушбу ҳолатга қайта тикланувчи энергия манбааларини жорий этиш орқали эришилгани маълум қилинди.

Амман шаҳридаги Таъла ал Али масжиди ўзининг такрорланмас биносига эга бўлишига қарамасдан бошқа томондан ҳам ташриф буюрувчиларни ўзига тортади. Бунинг сири ушбу масжиднинг том қисмига электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари ўрнатилганидир.

Аrabnews.com нашрининг маълум қилишича, Иордания яқин йилларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш учун катта сармоя киритмоқда.

2014 йилда масжидларни "яшиллаштириш"га қаратилган сиёсат атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни чиқишини камайтирмоқда. Яшил масжидлар лойиҳаси эса бутун мамлакат бўйлаб барча соҳаларга 2050 йилга қадар жорий этилиши кўзда тутилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2305 марта ўқилди

Янгиликлар

Top