Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Москва шаҳридаги Татар маданий марказида (Малый Татарский пер., 8-уй) Россия Федерациясида ягона бўлган NikahFest никоҳ ва мусулмон тўйи фестивали ўтказилади. Ушбу тадбир бу йил учинчи марта ўтказилаётган бўлиб, уни ташкил этишдан мақсад ёшларнинг анаъналар ва никоҳ маданияти билан таништириш экани айтилган.
Фестивал доирасида Россияда яшовчи мусулмон миллатларнинг турли никоҳ маросимлари ҳақида маълумот берилади. NikahFest доирасида никоҳ тўйи саноати вакилларининг ишлари ҳам намойиш этилади.
Фестивалда имомлар ва диний соҳа вакиллари томонидан турмуш қуриш ва никоҳ масаласида ёшларга тушунтиришлар бериб ўтилади.
ЎМИ Матбуот хизмати