Дунё янгиликлари

“Совғам – Қуръон бўлсин” лойиҳаси доирасида 800 минг Мусҳаф тарқатилган

Туркия Дин ишлари бошқармаси “Диёнат” вақфи билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳа доирасида шу пайтгача 800 минг нусхадан ортиқ Қуръони Карим тарқатилган. Бу ҳақда aa.com.tr нашри хабар берди.

“Совғам – Қуръон бўлсин” деб аталувчи мазкур лойиҳа 2015 йилда бошланган. Диний нашрлар бўйича масъул Фотиҳ Курт Дин ишлари бошқарамаси ва “Диёнат” вақфи инсонларга гуманитар ёрдам кўрсатибгина қолмай, айни пайтда илм ва ҳикмат элчиси ҳам эканига эътибор қаратди. Шунингдек, у лойиҳа доирасида тарқатиладиган Қуръони Карим сонини 1 миллиондан ошириш режалаштирилганини Azon интернет нашри Анадолу агентлигига таяниб маълум қилди.

“Лойиҳамиз давом этмоқда. Дунёнинг бир қатор минтақаларида яшайдиган мусулмонлар Қуръони Каримни сотиб ололмайди, Африканинг баъзи минтақаларида Қуръонни китоб ҳолида кўрмаган биродарларимиз бор. Биз уларга хизмат кўрсатяпмиз”, – деди Фотиҳ Курт.

ЎМИ Матбуот хизмати

2519 марта ўқилди

Янгиликлар

Top