Жорий йилнинг 28−29 ноябрь кунлари Германия Федератив Республикаси пойтахти Берлин шаҳрида тўртинчи бор Немис Ислом анжумани ўтказилади (Deutsche Islam Konferenz). Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу сафар ўтказиладиган андуман бошқача шаклда ташкил этилади. Миграция масалалари бўйича федерал хизмат маълумотларига кўра, 2015 йилнинг декабрь ойида Германияда 4,4 миллиондан 4,7 миллион нафаргача мусулмонлар яшаган. Сўнгги уч йилда мамлакатга мусулмон давлатларидан катта миқдорда қочоқлар кириб келган. Германияда бугунги кунда уларнинг аниқ сони бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
2018 йилда ташкил этиладиган анжуманда 240 нафар иштирокчи қатнашади. Тадбирни Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер очиб беради. Анжумандан кўзланган мақсад мусулмон мигрантларнинг немис жамиятига интеграциялашуви билан боғлиқ муаммоларга ечим топишдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати