Дунё янгиликлари

Дублинда Ислом оламининг дастлаки босма китоби намойиш этилади

Ирландия Республикаси пойтахти бўлган Дублин шаҳрида Усмонийлар империяси даврида биринчилардан бўлиб босиб чиқарилган "Китаб-и Жиҳаннума" номли асар кўргазмага қўйилади. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.

Ушбу китоб Турк маданияти фонди ташаббуси билан қайта тикланган ва ҳозирда Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида кўргазма учун қўйилган.

Честер Битти кутубхонаси кўргазмасида 600 дан ортиқ Осиё, Ислом ва Африка тамаддунларига тегишли асарлар сақланаётгани маълум қилинган.

"Китаб-и Жиҳаннума" асарининг муаллифи Котиб Чалабий бўлиб, географ ва тарихчи олим ҳисобланган. Китоб 1648 йилда ёзила бошланган ва 1654 йилда асарга ўзгартиришлар киритилган. 1732 йилда китоб босма усулида чоп этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2270 марта ўқилди

Янгиликлар

Top