Дунё янгиликлари

Тоифда 250 нафар қори тақдирланди

Макка вилоятининг Тоиф шаҳрида йирик тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Саудия Арабистонида фаолият юритадиган 250 нафар Қуръони карим ҳофизлари мукофотланган.

Al-Khaleej нашри берган хабарга кўра, қориларга Аҳсан ал Ҳадис Қуръонни ёд олиш жамияти томонидан совғалар топширилган. Қориларни саралаш жараёни имтиҳон асосида ташкил этилганлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, маросимда қори талабалардан ташқари уларнинг устозлари ҳам тақдирланганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2341 марта ўқилди

Янгиликлар

Top