Дунё янгиликлари

Болгарияда мусулмон жамоаларига давлат кўмак кўрсатади

Болгария Республикаси парламенти томонидан қабул қилинган "Дин тўғрисидаги қонун"га кўра, болгариялик мусулмонлар учун ҳар йили уч миллион евро миқдоридаги давлат ёрдами берилади. Ушбу мабла- Болгария муфтийлиги ихтиёрига топширилиши қайд этилган.

2013 йилда ўтказилган ҳисобга олиш дастурига кўра, ҳар бир дин вакилига йилига 5 евро миқдоридаги пул берилади.

Маълумот учун, Болгарияда етти миллион аҳоли яшайди. Шундан 1,5 миллиони мусулмонлар экани айтилган.

Қонун 2019 йилнинг 1 январидан кучга кириши эътироф этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

4793 марта ўқилди

Янгиликлар

Top