Дунё янгиликлари

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги: ҳалол - экспорт учун устивор йўналишлардан бири

Ҳалол маҳсулот Россия қишлоқ хўжалиги учун устивор экспорт йўналишлардан бири ҳисобланади, шунинг учун ишлаб чиқарувчиларни аккредитация қилиш учун ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.
Islam-today хабарига кўра, бу ҳақда Қозон шаҳридаги учрашувда Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳозирда қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан алоҳида блокка ўтказилган. Ҳалол маҳсулот – бу бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг энг тез ўсиб бораётган сегменти, ва бу бизнинг устивор мақсадли бозоримиз. Шунинг учун бизда ҳалол маҳсулот бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда ва биз Россия экспорт маркази ва Росаккредитация билан биргаликда тизимни ишлаб чиқамиз», -дейди вазир ўринбосари.

Унинг билдиришича, бу борадаги биринчи қадамлар қўйилди. Хусусан дубайлик аккредитация маркази билан келишувга эришилди, у корхоналар аккредитациясини Россия муфтийлар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2275 марта ўқилди

Янгиликлар

Top