Дунё янгиликлари

Ўзбекистон ва Уммон ТИВ транспорт коридори бўйича музокара ўтказди

2019 йилнинг 3 март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Комилов Уммон султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон—Туркманистон—Эрон—Уммон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

2411 марта ўқилди

Янгиликлар

Top