Дунё янгиликлари

Британияда масжидларга қилинган ҳужумлар юзасидан суриштирув олиб борилмоқда

Бирлашган Қиролликларнинг Бирменҳем шаҳри полицияси бешта масжидга бир вақтда амалга оширилган ҳужумлар юзасидан суриштирувларни ўтказмоқда.

Ҳужумлар, 21 мартга ўтар кечаси содир этилгани маълум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта масжиднинг зарарлангани айтилган бўлса, кейинчалик зарарланган масжидлар сони бешта экани қайд этилган. Бешинчи ҳужум эрталабки 10:00лар атрофида содир этилган. ББС тарқатган хабарда катта болға (кувалда) кўтарган шахс масжидлар ойнасига зарба бергани айтилган.

Бирменгем полицияси ҳозирги пайтда ҳужумни уюштирилиши сабаблари номуълум эканини ҳамда иш юзасидан терроризмга қарши тузилмалар фаолият олиб бораётганини маълум қилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2214 марта ўқилди

Янгиликлар

Top