Дунё янгиликлари

Шаржадаги Ислом боғига саёҳат қилганмисиз?

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигида ташкил этилган исломий ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилади.

Шу сабабдан ҳам ушбу боғ Ислом боғи деган ном олган. Мазкур боғ 2014 йилда Шаржа атроф-муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Ушбу боғдаги ўсимлик ва дарахтлар орасида зайтун, анжир, узум, анор, пальма, заъфарон, акация, хардал каби Қуръон ва суннатда зикр этилган 50 га яқин ўсимлик ва мевалар етиштирилди.

Бу ерда зиёратга келувчиларга Ислом динининг атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлиши, шифобахш ўсимликларнинг хосиятлари ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, Ислом ботаника боғида зиёратчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Улар энг хушбуй ҳидли агар ва окалиптус дарахтларини томоша қилишлари мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2100 марта ўқилди

Янгиликлар

Top