Дубай амирлиги авиакомпанияси маъмурияти Ийд-ал-Фитр муносабати билан дунёнинг бир қанча шаҳарлари йўналишлари учун авиачипта нархларини арзонлаштирганини маълум қилди. Ушбу акция эконом-класс ва бизнес-класс тарифларини ўз ичига олиши қайд этилган.
Акция талабига кўра, авиачипталар 2020 йилнинг 29 февралигача, саёҳат қилиш учун жорий йилнинг 30 майгача брон қилиниши керак. Ушбу акция доирасида Париж, Токио, Қувайт, Лондон, Брисбен, Бангкок, Касабланка, Жидда, Истамбул ва Лос-Анжелес шаҳарларига чегирма асосида учиш мумкин.
Шунингдек, кимдир Emirates Holidays орқали брон қилмоқчи бўлса, 2435 дирҳамга 4 юлдузли меҳмонхонада уч ҳафта истиқомат қилиши мумкин. Ресторанлар учун 50 фоизгача чегирма тақдим этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати