Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўзининг қандай мусулмон бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, Рамазон ойида қилган Умра сафари унинг ҳаётида катта бурилиш ясаган ва кўп нарсани тушуниб етишига ёрдам берган.
Спортчи ўз интервьюсида «гарчи онам мусулмон бўлсаларда, мен ўзим мусулмон эмас эдим», дейди. Хусусан, Погба сўнгги пайтларда Ислом дини шаънига нисбатан айтилаётган ноўрин фикрларни инкор қилар экан, бу — дунёдаги ҳақ дин эканини маълум қилади. Машҳур футболчи, аслида ислом бу чиройли дин, ҳар қандай киши у билан муносабат ўрната олиши мумкинлиги, Ислом бу инсонларга ҳурмат кўрсатувчи дин эканлигини таъкидлаган.
Ислом.уз интернет нашрининг маълум қилишича, у мусулмон дўстлари билан суҳбатлашиб турган. Улар билан бирга ибодат қилиб, кўплаб саволларига жавоб топганини ҳамда мусулмон бўлганини маълум қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати