Дунё янгиликлари

Қирғизистонлик имомлар никоҳни қайд этиб боришади

Қирғизистонлик имомлар барча ўзлари ўқиган никоҳ маросимларини Ислом аҳкомларига кўра қайд этиб боришади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлар диний идораси матбуот хизмат хабар бермоқда.

Шу орқали муфтият, айниқса вояга етмаган фуқаролар ўртасидаги ноқонуний никоҳ ўқиш ҳолатларига барҳам бериш ниятида.

Муфтий Мақсат Тоқтомушевнинг айтишича, айни пайтда 3 мингта никоҳни қайд этиш журнали чоп этилган ва имомлар ўртасида киритилган янгилик борасида тушунтириш ишлари ўтказилади. Янги қоидаларга кўра, эндиликда никоҳни қайд этиш учун фуқароларнинг паспортлари талаб қилинади. Имомлар ҳар ой туман имом-хатибларига ўқилган никоҳлар ҳақида ҳисобот беришиб туришади, барча якуний ҳисоботлар муфтиятга келиб тушади. Диний идоранинг таъкидлашича, никоҳ шариатнинг барча қоидаларига жавоб беради, аммо юрилик кучга эмас. Шундан кейин муфтият ходимлари никоҳни ФҲДЁда рўйхатдан ўтказишга чақиришмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2225 марта ўқилди

Янгиликлар

Top