Англиянинг "Ливерпул" футбол клуби юлдузи бўлган асли сенегаллик Садио Мане ушбу август ойининг бошида ўзининг ҳомийлиги остида қурилаётган мактаб ҳудудига ташриф буюрди.
Ушбу мактаб Бамбли шаҳри яқинидаги қишлоқ ҳудудида қурилаётгани ҳақида The Sun нашри маълум қилган. Мане ўз юртида кўплаб шунга ўхшаш лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади.
Аввалроқ, футболчи ушбу қишлоқ аҳолиси учун масжид ва шифохона қуриб бергани айтилган эди.
Ливерпул юлдузи бўлган Мане, шу билан биргаликда барча фарз ибодатларини адо этувчи мўмин сифатида ҳам мухлисларига танилган.
2018 йилнинг декабрь ойларида Маненинг Ливерпул масжидларидан бирининг ҳожатхонасини тозалаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати