Дунё янгиликлари

130 ёшли индонезиялик Ҳажга келди

Саудия Арабистонига жорий йилнинг 31 июль куни 130 ёшли индонезиялик зиёратчи ташриф буюрган. Уни кутиб олиш маросими Қирол Абдулазиз аэропортида ўтказилган.

130 ёшли Охи Аидрос Самри Ҳаж-2019 мавсумининг энг ёши улуғ зиёратчиси сифатида эътироф этилган. SPA агентлиги бу ҳақда хабар берди.

Самри билан унинг оила аъзолари ҳам ташриф буюришган бўлиб, улар ёши улуғ зиёратчига бутун зиёрат давомида ҳамроҳлик қиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2697 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top