Дунё янгиликлари

Австралияда илк мусулмон кинофестивали ўтказилмоқда

Австралияда мамлакатдаги ва бутун дунёдаги мусулмон жамоаларининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи 60 та иш тақдим этилган илк мусулмон киноси фестивали ўтказилмоқда.
Ташкилотчиларнинг айтишича, Перт ва Мельбурн шаҳарларида намойиш этиладиган фильмларни 500 га яқин томошабин томоша қилади.

islamisemya.com маълумотига кўра, фестиваль доирасида ҳам мусулмон, ҳам мусулмон бўлмаган 6 нафар австралиялик кинематография усталарининг ишлари намойиш этилган. Улар ўз фильмларида маданият, муносабат, исламофобия ва расизм каби турфа хил муаммоларни тадқиқ этишади.

«Баъзи одамлар мусулмон кинофестивали ҳақида эшитиб, эҳтимол бу ерда одамларни намоз ўқиш ёки рўза тутишга ўргатадиган диний фестиваль деб ўйлашади. Бу бундай эмас. Фестиваль бутун дунё бўйича ва албатта Австралиядан мусулмон жамоатларининг тарихи ҳақида гапириб бериши керак. Борини қандай бўлса шундайлигича гапириб беринг, бу расизм, стереотиплар ва ксенофобияни парчалайди ва одамлар ўртасида ўзаро тушунишни ҳосил қилади», – дейди фестиваль ташкилотчиси Тарек Чамхи.

Перте шаҳрида дам олиш кунлари очилган илк мусулмон киноси фестивали ташкилотларининг айтишича, улар Австралия киносаноатига катта хилма-хиллиликни киритишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1951 марта ўқилди

Янгиликлар

Top