Дунё янгиликлари

Малайзия халқаро ислом университети маърузаларга ўзбекистонлик олимларни жалб қилишни режалаштирмоқда

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди.

Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади.

Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган.

Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2269 марта ўқилди

Янгиликлар

Top