Дунё янгиликлари

Тожикистонлик имом-хатиб ўз ҳисобидан тиббиёт муассасасини барпо эттирди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Хуросон тумани имом-хатиби Одилхон Мўминов ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт маскани қурдирди. Бу ҳақда Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Sputnik хабарига кўра, марказ Баҳористон қишлоғи ҳудудида жойлашган. Бино 5 та хонадан иборат бўлиб, бу ерда 4 нафар тиббиёт ходими ишлайди.

Маълумотларга кўра, марказ қурилиши учун 6,4 минг АҚШ доллари сарфланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2262 марта ўқилди

Янгиликлар

Top