2020 йилда Қурбон ҳайити байрами арафасида қурбонлик қилиш жараёнини тўғридан тўғри эфирда кузатиш имконияти яратилади. islam.ru нашрининг маълумотларига кўра, бу ҳақда Бошқирдистон Республикаси давлат бош ветеринар шифокори Азат Зиганшин маълум қилган.
Исталган бошқирдистонлик унинг номидан қурбонлик қилиниши жараёнини кузатиши мумкин. Бунда ушбу шахс барча ҳаражатларни тўлаган бўлиши талаб қилинади. Ҳозирги вақтда Бошқирдистонда 140 та қушхоналар мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати