Дунё янгиликлари

Германиялик мусулмон футболчи 219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти пулини тўлади

Буюк Британиянинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил дунё бўйлаб жарроҳлик амалиётига муҳтож болаларга қилган хайрияси ҳақида гапириб берди. 31 ёшли футболчи бу ҳақда «Инстаграм» тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

«219 нафар боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказилди, аммо ҳали олдинда қилинадиган ишлар талайгина. Биз, рафиқам билан 2019 йилнинг июль ойида ўтган никоҳ тўйимиздаёқ, ҳали жарроҳлик амалиёти зарур бўлган дунёдаги яна 1000 нафар боланинг харажатларини қоплаб беришга келишиб олгандик.

Хайриядан четда қолмай, ўз маблағларини аямаган тўйимиздаги меҳмонлар, мухлис ва фанатлар ва бу лойиҳага моддий кўмак берган барча-барчага миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жарроҳлик амалиётларида иштирок этган халқаро тиббиёт гуруҳларига ҳам раҳмат.

Бу ҳали бошланиши! Биз олға боришда давом этамиз ва 2020 йилда ҳам бундай ёрдамга муҳтож бўлган юзлаб болажонларга ёрдам қўлини чўзамиз» - дея ёзади (https://kun.uz/news/2019/12/25/mesut-ozil-219-nafar-bolaning-jarrohlik-amaliyoti-pulini-tolab-berdi) «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2405 марта ўқилди

Янгиликлар

Top