Дунё янгиликлари

Мусулмон олимлари коронавирусга қарши илк фойдали эмлик (вакцина)ни ишлаб чиқди

Biontech ва Pfizer компаниялари коронавирусга қарши эмлик (вакцина) 90 фоизлик муваффақият билан 54 000 одамда тест қилинганини маълум қилди. Эмлик Biontech компанияси лабораториясида яратилди, уни Pfizer компанияси ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бионтеч компанияси келиб чиқиши асли туркиялик мусулмон эр-хотин Угур Шахин ва Озлам Тюречига тегишли.

Бионтеч компанияси эмлик (вакцина) устида ишни январь ойида бошлади ва инсоният тарихидаги энг катта пандемиялардан бирига қарши 10 ойда яратди. BFT1162B2 коронавирусга қарши эмлик инсониятни бир йилдан бери қийнаб келган пандемиянинг ечими сифатида кўрилмоқда. Эмликдан Бионтеч компанияси кўрадиган даромад 3 миллиард доллардан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2428 марта ўқилди

Янгиликлар

Top