Дунё янгиликлари

Жазоир ва Марокаш ҳудудидаги чўлда қор ёғди

Январь ойида тушган катта миқдордаги қор ҳамон Жазоир ва Марокашнинг айрим ҳудудларида қолмоқда. "ТАСС" хабарига кўра, бу ҳақда икки Араб давлатининг метеорологик хизматлари маълум қилган. Натижада бепоён ҳудудлар катта қор уюмлари ва ярқираб турувчи музлаб қолган кўлларга эга оқ маконларга айланди.
Ҳар икки мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳар йили қор ёғади ва одатда баҳор бошлангунга қадар бутун қиш бўйи тоғ олди ва чўққилар этакларида ётади. Бу мавсумда эса ёғингарчилик айниқса кўп бўлди.
Жазоирда Algeria Press Service ахборот агентлиги таъкидлаганидек, кўп қор асосан шимолий ва шимоли-ғарбий вилоятларда кузатилади. Ёғингарчилик нафақат тоғ йўлларини қамраб олди, балки йўл ҳаракати ва республиканинг чекка аҳоли пунктларига товарларни етказиб бериш билан боғлиқ жиддий муаммоларни юзага келтирди. Саҳрои Кабирнинг айрим қисмларига қор ҳам етиб келган. Сайёҳлар ва фотографлар Шимолий Африка қишининг экзотик кўринишларидан баҳраманд бўлиш учун келишмоқда. Коронавирус пандемияси сабабли қўйилган чекловлар муносабати билан булар асосан маҳаллий саёҳатчилардир.
Қўшни Марокаш аҳолиси ҳам бу қишда кўп қорни кўрди. Офатнинг асосий зарбини қиролликнинг шимолидаги Риф ҳамда Ўрта ва Юқори Атлас тоғли ҳудудлари ўзига олди. Қор ёғиши туфайли хорижда ҳам танилган Ифран ва Азру қишки курортлари сезиларли даражада жонланди.
Саҳронинг Марокаш қисмида Эрг-Шебби қум массивининг участкаларида вақтинчалик қишки манзара ҳосил қилган ҳолда .мамлакат жануби-шарқидаги машҳур Мерзуга сайёҳлик қишлоғи атрофида қор ёғди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1613 марта ўқилди

Янгиликлар

Top