Дунё янгиликлари

Қуръони карим қўлёзмасининг тилла нусхаси

Бишкекда “Абадий ва бебаҳо кўргазма” деб номланган кўргазма очилди. Унда республиканинг 30га яқин рассомлари асарлари намойиш этилди. Асарлар ташкил этилган аукционда шу ерни ўзида сотилади.

Кўргазма қатнашчиларини қойил қолдирган энг ажойиб асар – Москва пул зарбхонаси заргарлари олтин ва кумушдан тайёрлаган Қуръон саҳифалари бўлди. Ушбу асар Бишкекка  атиги уч кунга келтирилди. “Олтин Қуръон”ни яратишда Усмони Зуннурайн даврида битилган қўлёзмадан нусха олинган. Қуръон оятлари 999 навли (проба) олтинга зарб қилинган бўлиб дунёда бундай кўринишдаги Қуръон бошқа йўқ.

 

4734 марта ўқилди

Янгиликлар

Top