Дунё янгиликлари

Россия мусулмон давлатларига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини оширади.

2017 йилда Россия Яқин Шарқ, Форс курфази ва Шимолий Африка  давлатларига экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини сезиларли даражада оширмоқчи.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортининг валютадаги қиймати бир миллиардга етиши режалаштирилган. Россия федерацияси қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Сергей Левиннинг эътироф этишича, Россия узоқ йиллардан бери Яқин Шарқ давлатларининг ишончли  ҳамкори саналади. Россия федерациясида етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари барча нормаларга жавоб беради, айниқса, мусулмон давлатлари талабларига.

Мамлакатлар ўртасидаги айланма товар обороти ҳозирги вақтда 16,2 миллиард долларни ташкил этади. Кеча Левин Бирлашган Араб Амирликларининг  Иқлим ўзгаришлари ва атроф-муҳит  муҳофазаси вазири Тани Аҳмад Зайди билан учрашди. Буғдой ва бошқа бошоқли дон маҳсулотлари ҳамда гўшт етиштириб бериш музокаранинг асосий мавзуларидан бўлди.

6507 марта ўқилди

Янгиликлар

Top