Дунё янгиликлари

Қозоғистонда Ислом энциклопедияси чоп этилади

Қозоғистон муфтийси Науризбай Тағанули бошчилигида бир неча жилдлик Ислом энциклопедияси чоп этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Уламолар кенгашининг Усть-Каменогорск шаҳрида бўлиб ўтаётган XXX йиғилишида эълон қилинди.

Таниқли олим, М. Ауэзов номидаги адабиёт ва санъат институти доценти Торали Қидирнинг айтишича, Ислом энциклопедияси алифбо тартибида ва 4-5 жилддан иборат бўлади. Ҳар бир жилднинг 560-640 саҳифадан ташкил топиши кутилмоқда.

Уламолар кенгаши йиғилишида Ислом энциклопедиясини тузиш бўйича фикрлар билдирилди, жумладан, муфтий Науризбай Тағанули нашрнинг сифатли бўлиши учун муҳим маълумотларнинг тўпланиши зарурлигига эътибор қаратди.
Энциплопедия бўйича ишларга Шамшидин Керим ва Мухан Исахан сингари Қозоғистоннинг таниқли олимлари ўз ҳиссасини қўшади. Мамлакат муфтийси биринчи жилдни иложи борича тезроқ чоп этишга кўрсатма берди.

 

azon.uz

1397 марта ўқилди

Янгиликлар

Top