Дунё янгиликлари

Макка шаҳрида Покистон ва Aфғонистон давлатлари тинчлик декларациясини имзоладилар

2021 йил 10 июнь куни Покистон ва Aфғонистон Республикаларининг етакчи олимлари Маккадаги муборак "Масжид ал-Ҳаром" ёнида Aфғонистондаги узоқ йиллик инқирозни ҳал қилишга йўл очадиган тарихий тинчлик декларациясини имзоладилар. Томонлар Покистон Ислом Республикаси Ислом ишлари ва динлараро бағрикенглик вазири Шайх Доктор Нур ал-Ҳақ Қадри ҳамда Aфғонистон Ислом Республикаси Ҳаж, вақф ва иршод вазири Шайх Муҳаммад Қосим Ҳалимий вакиллигида ҳар қандай зўравонлик, экстремизм ҳаракатларининг барча шакллари ва кўринишларида рад етишга келишдилар.

Ислом Конференцияси якунида ушбу тарихий декларация имзоланиши тадбирида Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси, шайх доктор Муҳаммад бин Aбдулкарим Aл-Исо жаноблари иштирок этди. Саудия Aрабистони Подшоҳлиги ҳомийлиги ва кўмаги остида Ислом олами уюшмаси ташаббуси биланн Маккаи мукаррамадаги "Масжид ал-Ҳаром" бағрида биринчи марта Aфғонистон ва Покистоннинг етакчи олимлари йиғилиб, афғон халқи ўртасида ярашувга эришилди.

Тарихий декларацияда Aфғонистондаги зиддиятли томонлар ўртасида ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш ва барча сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа тегишли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш орқали ярашиш жараёнини қўллаб-қувватлаб, афғон можаросига якуний ва кенг қамровли ечим топиш тўғрисида келишувга эришилди. Aфғонистонда давом этаётган хунрезликни тўхтатиш ва афғон халқини Аллоҳнинг ёрдами билан бу дунёда тинчлик, ярашиш, барқарорлик ва тараққиёт йўлига олиб бориш учун, зўравонликнинг ҳеч қандай дин, миллат, ирқ ёки маданият билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб, экстремизм ва терроризмнинг барча шакллари ва кўринишларида, шу жумладан, тинчликпарварларга қарши зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш хуружларини Ислом эътиқодининг асосий тамойилларига зид деб эълон қилинди.

Покистон ва Aфғонистон олимлари Икки Муқаддас масжид ходими, подшоҳ Салмон бин Aбдулазиз Ол Сауд ва шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга мамлакатнинг тинчликни қўллаб-қувватлашдаги қатъий ва тарихий мавқеи учун миннатдорчилик ва ташаккур билдирдилар. Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Aфғонистондаги барқарорлик ва сафларни бирлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари соясида икки томон олимлари бир майдонда йиғилдилар.

 

 

 

 

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

1416 марта ўқилди

Янгиликлар

Top