Дунё янгиликлари

Халқаро Қуръони карим мусобақасида юртимиз вакиллари иштирок этди

Жорий йилнинг 12-19 апрель кунлари Кувайтда “VIII Халқаро Қуръони карим” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг 2 нафар вакили – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабаси Нуриддинов Аълохон ҳамда “Саййид Муҳйиддин махдум” ислом билим юрти талабаси Абдуҳалимов Аҳмадулло иштирок этди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими амирлик қасрида бўлиб ўтди. Вакилларимизга мусобақадаги муносиб иштироклари тўғрисидаги “Ташаккурнома” ёрлиғи тақдим этилди.

Шунингдек, иштирокчилар учун мамлакатдаги диққатга сазовор жойларга зиёрат уюштирилди.                                                                

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

6700 марта ўқилди

Янгиликлар

Top